Sayt test rejimida ishlamoqda

Косимова Қамара Амоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ҳаракатланувчи таркибни яқинлашиши тўғрисида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3752.
Илмий раҳбар: Курбанов Жанибек Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хаджимухаметова Матлуба Адиловна, техника фанлари доктори, профессор; Ўроқов Олимжон Хикматуллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳаракатланувчи таркибни яқинлашиши тўғрисида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
математик моделлаштириш асосида ҳаракатланувчи таркибнинг темир йўл участкаларида қулоқчин таққан пиёдалар учун яқинлашиш хабарини бериш тизимининг хавфсиз ишлаш кўрсаткичлари аниқланган;
темир йўл перегонларида ҳаракатланувчи таркибнинг яқинлашишини жонзотларнинг товуш эшитиш диапазонини ҳисобга олган ҳолда кенг спектрли частота сигналлари орқали уларга хабар бериш усули такомиллаштирилган;
темир йўл участкаларида тезкор таъмирлаш ишларини эътиборга олган ҳолда ишчи ходимларга ҳаракатланувчи таркибни яқинлашиши тўғрисида автоматлаштирилган хабар бериш усули ишлаб чиқилган;
сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмаларига боғланган ҳолда  микропроцессорли технологиялар асосида ҳаракат таркиби яқинлашишидан огоҳлантирувчи тизимнинг бошқариш усули яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаракатланувчи таркибни яқинлашиши тўғрисида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
темир йўл участкаларида поездларни яқинлашиб келишидан ишчи ходимларни автоматик тарзда огоҳлантирувчи тизими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Сигналлаштириш ва алоқа” бошқармаси қошидаги темир йўл станцияларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги №4/7139-сонли маълумотномаси). Натижада ишчи ходимларга яқинлашиб келаётган поездлар ҳақидаги хабарни ўз вақтида узатиш орқали станциядаги ходимларни иш жойида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш имкони яратилган;
темир йўл перегонларида ва станцияларида қулоқчин таққан ҳолда ҳаракатланаётган пиёдаларни ва йўловчиларни огоҳлантириш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Сигналлаштириш ва алоқа” бошқармаси қошидаги темир йўл участкаларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги №4/7139-сонли маълумотномаси). Натижада қулоқчин таққан пиёдалар ва йўловчиларга поездларни яқинлашиб келаётганлиги ҳақидаги хабарни ўз вақтида узатиш орқали пиёдалар ва йўловчиларни поездларни уриб юбориш мумкин бўлган ҳодисаларни олдини олиш имкони яратилган;
темир йўл станцияларидаги электр марказлаштириш тизимларида маршрутларни тузилганлиги ҳақида ишчи ходимлар ва йўловчиларга автоматик тарзда огоҳлантириш хабарини бериш усули ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Техник ва технологик назорат” бошқармасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги №4/7139-сонли маълумотномаси). Натижада станцияларда тузиладиган маршрутлар ҳақида ишчи ходимларга ва йўловчиларга автоматик тарзда огоҳлантириш хабарини бериш орқали ҳозирда мавжуд бўлган релели электр марказлаштириш тизимларида огоҳлантириш хабарини беришда инсон омилини таъсирини олдини олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish