Азизов Бахрам Музапаровичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган шароитда буғдойнингуруғлик ва технологик сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Qx41.
Илмий маслаҳатчи: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Равшанбек Иномжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг ўтлоқи бўз ва Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида турли кузги буғдой навларининг уруғлик ва технологик сифат кўрсаткичларини оширишни таъминлайдиган етиштириш технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк борсуғориладиган бўз тупроқлар шароитида Давлат реестрига киритилган юмшоқ буғдой навларининг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда доннинг уруғлик ва технологик сифат кўрсаткичларини оширишнинг технологик элементлари мақбуллаштирилган;
марказий минтақа шароитида турли стресс омилларни, минерал озиқлантириш усуллари ва меъёрларини, экиш муддати ва меъёрини буғдойнинг уруғлик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
уруғ сифатини кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил элементларининг шаклланиши, дон ҳосилдорлиги ва сифатига таъсири илмий асосланган;
суғориладиган бўз тупроқли ерларда кечки азотли озиқлантиришни кузги буғдой навларида дон ҳосилдорлигининг шаклланиши ва доннинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган ва энг мақбул озиқлантириш меъёр ва муддатлари ишлаб чиқилган;
суғориладиган шароитда биринчи марта кузги буғдойни илдиздан ташқари озиқлантиришнинг доннинг технологик сифат кўрсаткичларига ижобий таъсири ўрганилиб, карбомид суспензия эритмаси қўллашни мақбул муддат ва меъёрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган шароитда буғдойнинг уруғлик ва технологик сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаси асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар учун «Суғориладиган шароитда кузги буғдой етиштириш технологияси бўйича тавсиянома», «Кузги буғдойни илдиздан ташқари озиқлантириш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 октябрдаги 02/21-549-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида дон ҳосилини оширишда кенг қўлланилган;
кузги буғдойни илдиздан ташқари озиқлантириш технологияси Тошкент вилоятининг Юқори чирчиқ туманида «Тангиберди ота» фермер хўжалигида 49 гектар, «Муаззам тадбиркор» фермер хўжалигида 53 гектар, «Рахимжон тадбиркор» фермер хўжалигида 37,5 гектар, «Хусанов Шокирали» фермер хўжалигида 44,9 гектар ва Ўрта Чирчиқ тумани «Вохиджон агро» фермер хўжалигида 16,5 гектар, «Улуғбек файз агро» фермер хўжалигида 30 гектар, «Истиқлол Гео агро» фермер хўжалигида 34 гектар, жами вилоят бўйича 265 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 октябрдаги 02/21-549-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдой илдиздан ташқари озиқлантирилганда фермер хўжаликларида дон ҳосилдорлиги ошиши билан бирга дон таркибидаги оқсил миқдори 1-3 фоизга, клейковина миқдори 2-3 фоизга ортиши аниқланган;
кузги буғдойнинг уруғлик ва технологик сифат кўрсаткичларини оширишни таъминловчи мақбул экиш муддатлари, меъёри, суғориш тартиби ва суспензия қўллаш технологиялари 265 гектар ғалла майдонига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 октябрдаги 02/21-549-сон маълумотномаси); Натижада кузги буғдойнинг умумий барг сатҳининг ортиши, фотосинтез жараёнининг жадаллашиши кузатилган ҳамда гектаридан ўртача 73,4 центнер дон ҳосили олинган, иқтисодий самардорлик ўртача 2,1 млн. сўм ва рентабеллик даражаси 81 фоизни ташкил этган.