Рашидов Акбар Эргаш ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маълумотлар оқимларини оптимал тақсимлаш алгоритмлари”, 05.01.02-“Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4065
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахатов Акмал Рустамович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Бабомурадов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори, профессор; Кабилджанов Александр Сабитович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар оқимларини ички тақсимлаш механизми асосида оптимал бошқариш ва тақсимлаш алгоритмлари ҳамда дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар оқимларини бошқаришда ички тақсимлаш механизми ишлаб чиқилган;
кўп қатламли нейрон тармоғи асосида структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар базасининг горизонтал тақсимланган жадваллар сони оптималлаштирилган;
кластерлаш алгоритмлари асосида структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар оқимларини тақсимлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар оқимларини оптимал тақсимлашнинг назорациз кластерлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар оқимларини оптимал тақсимлаш тадқиқоти доирасида ишлаб чиқилган алгоритмлар асосида:
Ички тақсимлаш механизми асосида структураланган Фаст Дата синфидаги маълумотлар оқимларини бошқариш алгоритмлари “УЗИНФОCОМ давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор”даги ахборот тизимларига дастурий модул сифатида татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 15-августидаги 33-8/ 5535-сон маълумотномаси). Натижада ички тақсимлаш механизми асосида синовдан ўтказилган дастурий маҳсулотларда сўровларини қайта ишлаш учун кетадиган вақт 1,13 баробарга камайиши, ҳамда меҳнат унумдорлигини 13% га ошириш имконини берган.
Ички тақсимлаш механизми асосида структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар оқимларини кластерлаш алгоритмлари ёрдамида ахборот тизими маълумотлар базасидаги маълумотларни қоидалар асосида тақсимлаш алгоритмлари “АллНет интернет сервис провайдери”да абонентларни интернет трафиклари билан таъминлашни таҳлиллаш дастурий воситасига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 15-августидаги 33-8/ 5535-сон маълумотномаси). Натижада ахборот тизими маълумотлар базасидаги маълумотларни қоидалар асосида тақсимлаш орқали сўровларини қайта ишлаш учун сарфланадиган вақт 1,17 баробарга камайиши ҳамда меҳнат унумдорлигини 17% га ошириш имконини берган.
Структураланган фаст дата синфидаги маълумотлар оқимларини вектор узунлигининг квадратига асосланган тақсимлаш алгоритми ТАТУ Самарқанд филиали Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимдаги талабалар ва битирувчилар маълумотларини сақловчи ахборот тизимга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 15-августидаги 33-8/ 5535-сон маълумотномаси). Натижада маълумотлар оқимларини бошқариш учун сарфланадиган вақт 1,12 баробарга камайиши ҳамда меҳнат унумдорлигини 12% га ошириш имконини берган