Сайдуллаев Баҳодир Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “CР-39 изли детектор билан суяк қолдиқлари ва одам сочларидаги 222Рн ва 226Ра ни аниқлаш усулини ишлаб чиқиш”, 01.04.01 – Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4064
Илмий раҳбар: Васидов Абдисамат, техника фанлари доктори, катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар:
Раджапов Сали Аширович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим;
Данилова Элена Артавозовна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Этакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади CР-39 детектори ёрдамида 222Рн эксхаляция тезлигини ва 226Ра солиштирма активлигини аниқлаш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суяк ва тупроқдан ҳосил бўладиган 222Рн нинг α-зарраларини қайд қилувчи CР-39 из детекторли ўлчаш камераси ёрдамида қадимги суяк қолдиқлари ва унинг атрофидаги тупроқлардаги 226Ра нинг солиштирма активлигини аниқлашнинг янги услуби ишлаб чиқилган;
изли таҳлил услуби ёрдамида суяк қолдиқларининг ёши улардаги ва атрофидаги тупроқдаги 226Ра солиштирма активлигининг корреляцион боғланишларига тўғри мутаносибда эканлиги аниқланган;
инструментал нейтрон-активацион таҳлилидан фойдаланган ҳолда янги топилган суяк тўқималарида 232Тҳ консентрациясининг кам миқдорда ўзгариши (0.58 ÷ 0.78 мг/кг) кўрсатилган, ураннинг асосий манбаи тупроқ эканлиги шунингдек ураннинг миқдори (1.5 ÷ 220 мг/кг) эканлиги аниқланган;
биринчи марта суяк қолдиқлари таркибидаги радионуклидларнинг умумий солиштирма α-активлигини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган ва шу тариқа из таҳлили натижалари, радионуклидларнинг умумий α-активлиги натижасига яқинлашиши кўрсатилган;
биринчи марта инсон сочидаги 226Ра консентрациясини аниқлашнинг юқори сезгирликда ўлчайдиган услуб ишлаб чиқилган ва инсон сочи ҳудуднинг радиоактив билан ифлосланиш кўрсатгичи бўлиб хизмат қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Суяк қолдиқлари ва инсон сочларини изли таҳлили ёрдамида 222Рн ва 226Ра ни аниқлаш услубини ишлаб чиқишда олинган натижаларга асосланиб:
CР-39 из детекторининг ўлчаш камераси ёрдамида қадимги суяк қолдиқлари ва унинг атрофидаги тупроқ қатламидаги 226Ра нинг солиштирма активлигини аниқлаш услуби тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Давлат геология музейида қўлланилган (Давлат геология музейининг хати 08.06.2023 йилдаги 52-сонли хати). Ишланма натижаларидан фойдаланиш скелет экспонатлари юзасидан радон ажралишини камайтириш ва Ўзбекистон Республикаси радиация хавфсизлиги нормалари санитария меъёрлари доирасида 222Рн ҳажмий активлигини сақлаб қолиш имконини берган;
суяклардаги 226Ра нинг солиштирма активлиги бўйича скелет экспонатларининг ёшини баҳолаш усули, шунингдек уран ва торийни аниқлаш учун инструментал нейтрон активацион таҳлили натижалари тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Давлат геология музейида қўлланилган (Давлат геология музейининг 08.06.2023 йилдаги №52-сонли хати). Натижалардан фойдаланиш скелет
экспонатларида атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатадиган оғир радиоактив элементларнинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш имконини берган;
изоляцияланган камерада CР-39 из детектори билан 222Рн нинг α-зарраларини қайд қилиш орқали сочлардаги 226Ра нинг солиштирма активлигини аниқлаш услуби Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинган (Фойдали моделга патент №ФАП01941, 29.04.2022). Услубдан фойдаланиш 226Ра ни аниқлаш учун таҳлилни соддалаштириш ва нархини камайтириш имконини берган.