Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Равшан Каримжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтадан тола ва чигитларни сифатли ажратишни таъминловчи пневмомеханик жин машинасини яратиш” 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2018.4.PhD/Т928
Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдул-малик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Мамашарипов Абдунаби, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинсозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чигитли пахтадан тола ва чигитларни сифатли қилиб, пневмомеханик усулда ажратиб олиш ҳамда ушбу жараёнда энергия сарфини камайтириш ва импорт эҳтиёт қисмлари номенклатурасини кескин қисқартиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чигитдан толаларни ажратишда тола массаси таъсирлашув майдони катталигига боғлиқ  ҳолда ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тола ажратгичнинг ишчи тишли жуфт цилиндрларни бир-бирига қараб айланувчи  бир хил даражада оғдирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
тишли жуфт цилиндрлар  тишлари  бир-бирига қараб айланувчи цилиндрлар толани механик шикастланишсиз ажратиб олишни таъминловчи, амалдаги аррали жиндан фарқли тола сифатини ошириш имконини берувчи ишчи цилиндр конструксияси ишлаб чиқилган;
пахта толасини чигитдан ажратувчи  қурилмасининг технологик ва конструктив ўлчамлари, цилиндрнинг оғиш бурчаги ва тишлар сонининг ратсионал қийматлари бу кўрсаткичларнинг тола ажратиш жараёни ва сифатини ошириш самарадорлигининг энг юқори қийматини таъминлаш шартидан келиб чиқиб аниқланган;
пахта толасини чигитдан ажратиш самарадорлигининг ишчи тишли жуфт цилиндрларнинг шакли ва ўлчамларига боғлиқ  ҳолда чигитдан толаларни тишли цилиндрлар тишлари қисиб олиши билан ажратишни таъминловчи конструксияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтадан тола ва чигитларни сифатли ажратиб олишни таъминловчи пневмомеханик жин машинаси конструксиясини яратиш бўйича илмий – амалий тадқиқотлар, натижалар асосида:
Пахтадан тола ва чигитларни ажратилиши бўйича, аррали ҳамда валикли жинлардан тубдан ўзгача бўлган пневмомеханик жин машинасида ишлаб чақарилган толалар ва уруғлик,  техник чигитларни сифатини кескин ошириш имконни берувчи янги жин конструксияси “Наманган пахта текс” МЧЖ га қарашли Косонсой пахта тозалаш АЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилди (“Косонсой пахта тозалаш” АЖ нинг 2022 йил 19 декабрдаги синов ва жорий этиш далолатномаси). Натижада пахтадан тола ва чигитларни сифатли ажратилиши жараёнида пахта толаларининг сифати (Лен, Унф, СФИ, ва Стр) ўрта ҳисобда 11,3% га, уруғлик ва техник чигитлар сифати, чигитлар шикастланишини камайиши ҳисобига 34% га оширилиши таъминланмоқда.
Пневмомеханик жин машинасининг экспериментал қурилмасида толаларнинг юқори ўртача узунлиги 5,91% га, узунлик бўйича бирҳиллик индекси 2,2 % га, солиштирма узилиш кучи 0.9% га оширилган ҳамда толалар таркибидаги калта толаларни 34,03 % камайтирилгани ишлаб чиқаришда кўриб чиқилди (“ Ўзбекистон пахта – тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 22 июндаги № 02/22-443- сонли маълумотномаси);  Пахта толасининг: С 65-24, С 82-86, Наманган-34, Наманган – 77, Андижон – 35 ва Порлоқ – 2 селекция навларини табиий сифати ҳамда пневмомеханик жиндан кейинги сифат кўрсаткичлари ИСО халқаро стандарти асосида ҲВИ лаборатория тизимида тестдан ўтказилди (Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш “СИФАТ” маркази Наманган худудий лабораторияси синови натижаларини маълумотномаси 2017 йил 19 апрел). Натижада пахта толаси сифатини 11.3 % га оширилиши ҳисобига йилига 2.1 млрд сўм иқтисодий самара олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish