Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишанов Жавлон Хамидуллаевичнинг
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Томчилатиб суғориш тизими элементларини ҳисоблашнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T3524
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудов Эрназар Жумаевич техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жонқобилов Улуғмурод Умбарович, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти “Умумий техника фанлари” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор (05.09.07). Эшев Собир Саматович “Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти” Гидравлика ва гидроиншоотлар кафедраси мудири техника фанлари доктори, профессор (05.09.07).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II.Тадқиқотнинг мақсади: томчилатиб суғориш тизими элементларини ҳисоблашнинг гидравлик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дала тадқиқотлари асосида томчилатиб суғориш тизими қувурларида турли босимларда қувур узунлиги бўйича томизгичлардаги сув сарфининг ўзгаришини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
Жуковский тенгламаси асосида томчилатиб суғориш тизимидаги эгилувчан қувури танланган қисмида аралашманинг беқарор ҳаракатида оқим тезлиги учун гидравлик ифода ишлаб чиқилган;
Д.Бернулли тенгламаларига асосан томчилатиб суғориш қувурида сувга ўғит арлашмаси қўшилгандаги гидравлик жарёнлардаги беқарор ҳаракат учун математик модел ишлаб чиқилган;
эксперементал тадқиқотлари асосида томчилатиб суғориш қувурлари узунлиги бўйича сарф ва босимнинг бир текис тақсимланиши учун 3 хил томизгичли суғориш қувурларининг мақбул гидравлик параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Томчилатиб суғориш тизими элементларини ҳисоблашнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш борасида олинган илмий-амалий натижалар:
     кўп фазали суюқликлар модели ва томчилатиб суғоришдаги гидравлик жараёнлар: томчилатиб суғориш қувури узунлиги бўйича ўғит аралашмаси қўшилган ва қўшилмаган ҳолатларида тизимдаги босимга таъсири борасидаги тадқиқот натижалари Юқори Чирчиқ тумани ирригация бўлим ҳудудидаги “Дутбаев Давлет” фермер хўжалилиги фаолиятида жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2-июндаги №03/37-1691-сонли маълумотномаси). Натижада фермер хўжалик экин майдонларида томчилатиб суғориш қувур узунлиги бўйича ўғит аралашмаси қўшилган ва қўшилмаган ҳолатларининг сув босимига таъсири аниқланиб унинг тизимга салбий оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланган.
томизғичлари оралиғи 50; 40; 30 см бўлган томчилатиб суғориш эгилувчан қувурларининг гидравлик жиҳатдан мақбул кўрсаткичлари Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлар ҳавза бошқармаси суғориш тармоқларидан фойдаланувчи фермер хўжлигларида жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2-июндаги №03/37-1691- сонли маълумотномаси). Натижада томчилатиб суғориш қувурларининг мақбул узунликлари белгиланиб, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда сув ресурсларини тежаш имкониятлари яратилган;
    томчилатиб суғориш қувури узунлиги бўйича босим ўзгаришини ифодалаш усули Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлар ҳавза бошқармаси суғориш тармоқларидан фойдаланувчи фермер хўжлигларида жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2-июндаги №03/37-1691- сонли маълумотномаси). Натижада суғориш қувуридаги беҳуда сарфлар томизғичликлар оралиғи: 50,0 см да 83,02%дан 10,70%га; 40,0 см да 44,98% дан 10,86 % га; 30,0 см да 72,34% дан 11,65 % га камайтирилган;
    томчилатиб суғориш тизимини ер майдони нишаблигига боғлиқ ҳолатида тақсимловчи ва суғориш қувурларидаги сув сарфни қувур узунлиги бўйича бир текис тақсимланиши Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлар ҳавза бошқармаси тизими ташкилотлари тасаруфидаги суғориш тармоқларидан фойдаланувчи фермер хўжаликларида жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2-июндаги №03/37-1691- сонли маълумотномаси). Натижада суғориш қувури узунлиги бўйича босим ва сув сарфларини ростлаш усуллари томчилатиб суғоришдан кенг фойдаланиш имкониятини яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish