Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурметов Хуршидбек Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Машинасозлик ва йўл қурилиши учун регенерацияланган термопластлар билан модификацияланган композицион материаллар ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш», 05.02.01 – «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси» ҳамда 02.00.07 – «Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т910
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Ибадуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, ДСc.15/27.02.2020.Т.73.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абед Нодира Сойибжоновна – техника фанлари доктори, профессор; Адилова (Мухамедова) Зиёда Гафурджановна – техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий иккиламчи қайта тикланган термопластлар асосида машинасозлик буюмлари ва полимер-битум йўл қопламалари олиш таркиби ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий ҳомашёлар иккиламчи термопластларнинг физик-кимёвий, реологик, технологик хоссалари ва молекулалар деструкцион ҳолати илмий асосланган;
иккиламчи юқори босимли полиетилен, полипропилен, резина увоқлари ва «кратон»нинг термооксидли деструкция фаоллашиши энергиясини хисоблаш орқали уларни полимер ва полимер-битум композициясига киритганда таркибнинг бир хиллигини таъминлаш учун моляр масса ва ҳарорат режимлари яратилган;
иккиламчи термопластлар асосида яратилган ингредиентларни машинасозликда ишлатилувчи полимер композицияларни структура фазасига, реологик, технологик, физик-механик, эксплуатацион хоссаларига таъсири илмий асосланган;
иккиламчи термопластлар асосида яратилган ингредиентлар полимер-битум композицияси фазавий таркиби, структуравий ўзгаришлари, кристаллик даражаси, реологик, технологик, физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини 25% га ошириши асосланган;
иккиламчи термопластлар асосида яратилган ингредиентларни қўшиб машинасозлик буюмлари ва йўл қопламалари учун полимер ва полимер-битум композициялари таркиблари ва технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий иккиламчи қайта тикланган термопластлар асосида машинасозлик буюмлари ва полимер-битум йўл қопламалари олиш таркиби ва технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иккиламчи термопластларни қайта ишлаш технологик жараёни «Автомагистрал» ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 01-72-сон маълумотномаси). Натижада махаллий иккиламчи термопластларни қайта ишлаб машинасозлик буюмлари ва йўл қопламалари олиш учун хомашёлар тайёрлаш имконини берган;
иккиламчи термопластлар асосида яратилган ингредиентларни қўшиб машинасозлик буюмлари ва йўл қопламалари учун полимер ва полимер-битум композициялари олиш таркиблари «Автомагистрал» ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 01-72-сон маълумотномаси). Натижада иккиламчи термопластлар асосида яратилган ингредиентларни қўшиб машинасозлик буюмлари ва йўл қопламалари учун полимер ва полимер-битум композициялари олиш таркибларини махаллийлаштириш имконини берган;
иккиламчи термопластлар асосида яратилган ингредиентларни қўшиб машинасозлик буюмлари ва йўл қопламалари учун полимер ва полимер-битум композициялари олиш технологик жараёни «Автомагистрал» ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 03-2961/1-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлардан талаб асосида машинасозлик буюмлари ва йўл қопламалари ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish