Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойназаров Бекзод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш ҳавоқиздиргич коллекторларида иссиқлик алмашинув жараёнларини жадаллаштирувчи элементларни геометрик параметрларини асослаш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Т3484.
Илмий раҳбар: Узбеков Мирсоли Одилжанович, техника фанлари бўйича PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Фарғона политехника институти”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Рустам Хакимович, техника фанлари доктори; Абдукаримов Бекзод Абубакирович, техника фанлари бўйича PhD.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат универстети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II. Тадқиқотнинг мақсади: термогидравлик характеристикалари асосида қуёш ҳавоқиздиргич коллектори ва иссиқлик алмашинув жараёнларини жадаллаштирувчи элементларни геометрик параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли геометрик шакл ва ўлчамларга эга иссиқлик алмашинуви жараёнларини жадаллаштирувчи элементлардан иборат қуёш ҳавоқиздиргич коллекторларини   Рейнолдс сонининг 2500÷14000 қийматлари оралиғида иссиқлик тарқалиши ва ҳавонинг тезлигига мос ҳолда босим йўқолишини аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
қуёш ҳавоқиздиргич коллекторларида иссиқлик алмашинуви жараёнларини жадаллаштирувчи элементларнинг босим йўқолишига таъсири,  иссиқлик бериш коеффициенти ва иқтисодий кўрсаткичлари асосида  мақбул геометрик ўлчами элемент баландлигининг 10÷60 мм қийматларида аниқланган;
босим йўқолиши ва иссиқлик бериш кўрсаткичлари асосида 1 м2 юзали қуёш ҳавоқиздиргич коллектори учун кенглиги 600÷1000 мм, узунлиги 1000÷1650 мм қийматларида мақбул геометрик ўлчамлари аниқланган;
иссиқлик алмашинуви жараёнларини жадаллаштирувчи ромб шакл элементли қуёш ҳавоқиздиргич коллекторининг ўлчамларини инобатга олган ҳолда гидравлик қаршилик коеффициентини аниқлаш имконини берувчи аналитик ифода олинган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши термогидравлик характеристикалари асосида қуёш ҳавоқиздиргич коллектори ва иссиқлик алмашинув жараёнларини жадаллаштирувчи элементларни геометрик параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
босим йўқолиши паст ва иссиқлик бериш кўрсаткичлари юқори бўлган иссиқлик алмашинуви жараёнларини жадаллаштирувчи ромб шаклли элементга эга қуёш ҳавоқиздиргич коллекторининг “ФЕРПИ-ИННО” унитар корхонасида Ц-30694684-001:2023 стандарти ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2023 йил 14 сенябрдаги 4/17-4/4-6340-сонли маълумотномаси). Натижада қуёш ҳавоқиздиргич коллекторини сериали ишлаб чиқиш фаолияти йўлга қўйилган.
“Уз-Ҳанwоо-Энгинееринг” масʼулияти чекланган жамиятида 1 м2 юзали назорат постида қўшимча иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилма сифатида иссиқлик қуввати 700 W/м2 ни ташкил қилувчи ромб шаклли элементга эга қуёш ҳавоқиздиргич коллектори жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика  Вазирлигининг 2023 йил 18 сентябрдаги 04-13-5522-сон маълумотномаси). Натижада корхонада бир иситиш мавсумида тармоқдан истеъмол қилинувчи иссиқлик энергиясини 18 % га қисқартиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish