Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Дилшод Муборакбек ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссeртацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дон маҳсулотлари корхоналари ва насос станцияларида элeктр ускуналар эксплуатация ишончлилигини ошириш”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2112
Илмий раҳбар: Исақов Абдусаид Жалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Муратов Хаким Махмудович техника фанлари доктори, профессор; Рахматов Абдугани Джумабекович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  электр ускуналар диагностика параметрларини аниқлаш, ишдан чиқиш ва унинг олдини олиш ҳолатини башоратлаш ва тўхтаб туриш вақтини камайтириш асосида электр ускуналардан самарали фойдаланиш ва ишончлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр ускуналарнинг ишдан чиқиш омилларини ҳисобга олган ҳолда унинг техник ҳолатини баҳолаб носозлик даражасини аниқлайдиган янги эксплуатация муддатининг фойдали иш коэффициентига таъсири диагностик параметри аниқланган ҳамда шу асосда диагностика услуби ишлаб чиқилган;
электр ускуналарнинг ишончлилигига салбий таъсир кўрсатувчи ишдан чиқиш омилларининг техник ҳолатни баҳоловчи диагностик параметрга ўзаро боғлиқлиги асосланган ва такомиллаштирилган диагностика матрицаси ишлаб чиқилган;
электр ускуна қисмларини қайта тиклаш ёки алмаштириш бўйича қарор қабул қилиш ва ишончли эҳтиёт қисмлар заҳирасини яратишни башоратлашга тизимли ёндашув асосида электр ускуналарнинг тўхтаб туриш вақтини камайтирадиган янги услуб ишлаб чиқилган;
носозликнинг олдини олишни башоратлаш ёрдамида энергетик ускуналар эксплуатацияси ишончлилигини ошириш ва тўхтаб туриш вақтини камайтириш имкони экспериментал асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқариш корхоналарида электр ускуналар эксплуатациясининг ишончлилигини ошириш ва тўхтаб туриш вақтини камайтириш имконини берадиган тизимли ёндашув бўйича олинган натижалар асосида:
электр ускуналар техник ҳолатини диагностика қилиш, унинг қисмларини қайта тиклаш ёки алмаштириш бўйича қарор қабул қилиш ҳамда ишончли эҳтиёт қисмлар заҳирасини яратишни башоратлашга тизимли ёндашувнинг янги услуби бўйича алгоритм ва дастур ишлаб чиқилган ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг “Электротехнология ва электр ускуналар эксплуатацияси” кафедрасида ўқув жараёнига жорий этилган (Адлия вазирлигининг 2023 йил 13 ноябрдаги электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги № DGU 28968 – сонли гувоҳномаси).
ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнлари хусусиятларидан келиб чиқиб электр ускуналарнинг ишдан чиқишига сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш имконини берадиган эксплуатация муддатининг фойдали иш коэффициентига таъсири диагностик параметри аниқланган ва электр ускуналарнинг эксплуатация ишончлилигини ошириш ва тўхтаб туриш вақтини камайтириш имконини берадиган тизимли ёндашув ишлаб чиқилган ҳамда Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси объектларида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги 03/37-3377 – сонли маълумотномаси). Натижада, электр ускуналар эксплуатация ишончлилигини ошириш ва ишдан чиқишини камайтиришни башоратлаш натижасида электр ускуналарнинг тўхтаб туриш вақти 3-4 марта камайиши ва ишончлилик 7-11% га ошишига имкон яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish