Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Дилдора Камиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гастритларда ошқозон шиллиқ қаватида атрофик жараёнлар ривожланишининг молекуляр – генетик механизмлари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1653.
Илмий раҳбар: Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий – амалий тиббиёт маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: H. pylori билан боғлиқ сурункали ноатрофик ва атрофик гастрит билан оғриган беморларда H. pylori инфекцияси CagA мусбат штаммларининг EPIYA мотивлари ассоциациясини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали H. pylori билан боғлиқ гастрит билан оғриган беморларда СagA+ H. pylori штаммлари ассоциацияси аниқланган;
EPIУA C мотивларининг мавжудлиги ва H. pylori штаммларининг Cag-ABC-ABCCC комбинацияси, ҳамда, сурункали H. pylori билан боғлиқ гастритнинг атрофик шакллари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланган;
сурункали гастрит билан оғриган беморларда EPIУA C мотивлари ва  H. pylori штаммларининг Cag-ABC-ABCCC комбинацияси ва эрадикацион терапия самарадорлиги кўрсаткичи ўртасида манфий корреляцион боғлиқлик аниқланган;
сурункали гастрит билан оғриган беморларда атрофик гастрит даражасига қараб, эрадикацион терапия самарадорлигини оширишга имкон берувчи даво такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий – амалий тиббиёт маркази Эксперт Кенгашининг 2023 йил 28 октябрдаги 04/90-сонли хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: илк маротаба сурункали H. pylori билан боғлиқ гастрит билан оғриган беморларда СagA+ H. pylori штаммлари ассоциацияси аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.02.2023 йилдаги 43-I-сонли буйруқ, Қашқадарё кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.03.2023 йилдаги 44/3 - сонли буйруқ, Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 26.06.2023 йилдаги 65-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази бўйича   27.07.2023 йилдаги 46-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали гастрит билан оғриган беморларда Н. pylori нинг таклиф этилган CagA гени ассоциациясини ўрганиш  атрофик жараёнлар ривожланишини эрта аниқлашга, бу эса ўз навбатида ошқозон саратони ривожланишиниг бирламчи профилактикасини ўтказишга имкон беради, эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали гастрит билан оғриган беморларда Н. pylori нинг CagA генини беморларнинг нажас анализидан ПЗР орқали аниқланиши,  бошқа касалликларнинг дифференциал ташхиси учун зарур бўлган лаборатор маркерлар, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган ортиқча сарф – харажатлар ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Натижада сурункали гастритни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига маблағнинг ўртача 640000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
Xулоса: Ўзбекистонда илк бор сурункали Н. pylori билан боғлиқ гастрит билан оғриган беморларда СagA штаммлари ассоциацияси ўрганилиб, сурункали гастрит касаллигини эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига ўртача 640000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
Иккинчи илмий янгилик: EPIУA C мотивларининг мавжудлиги ва H. pylori штаммларининг Cag-ABC-ABCCC комбинацияси, ҳамда, сурункали H. pylori билан боғлиқ гастритнинг атрофик шакллари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.02.2023 йилдаги 43-I-сонли буйруқ, Қашқадарё кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.03.2023 йилдаги 44/3 - сонли буйруқ, Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 26.06.2023 йилдаги 65-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази бўйича   27.07.2023 йилдаги 46-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали гастрит билан оғриган беморларда Н. pylori нинг CagA гени EPIУA  мотивларининг полиморфизмларини ўрганиш  профилактик ва эрта ташхислаш чора – тадбирларини самарали қўллаш, ҳамда беморларнинг ўз саломатлигига нисбатан масъулиятини ошириб, беморлар ҳаёт сифатини ошишига ёрдам беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Н. pylori нинг CagA гени EPIУA  мотивларининг полиморфизмларини ўрганиш атрофик гастрит учун хавф омилларини аниқлаш, зарур профилактика чораларини кўриш ва даволанишни оптималлаштириш туфайли беморлар ва давлат учун катта иқтисодий самара беради. 1) беморларни ортиқча сарф харажатлар билан махсус тайёргарлик талаб этадиган текширувларга эҳтиёж йўқлиги ҳисобига 1 бемор учун  640 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган; 2) реабилитация харажатларини камайтирган.    
Хулоса: Н. pylori штаммларининг EPIУA C мотивларининг мавжудлиги ва сурункали Н. pylori билан боғлиқ гастритнинг атрофик шакллари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланиши ихтисослашган шифохоналарни жалб қилмасдан бирламчи бўғинда эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берди. Бу беморларнинг даволанишини назорат қилиш касалликнинг оғирлашишини олдини олиш, касалхонага ётқизмаслик имконини берди.
Учинчи илмий янгилик: сурункали гастрит билан оғриган беморларда EPIУA C мотивлари ва H. pylori штаммларининг Cag-ABC-ABCCC комбинацияси ва эрадикацион терапия самарадорлиги кўрсаткичи ўртасида манфий корреляцион боғлиқлик аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.02.2023 йилдаги 43-I-сонли буйруқ, Қашқадарё кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.03.2023 йилдаги 44/3 - сонли буйруқ, Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 26.06.2023 йилдаги 65-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази бўйича   27.07.2023 йилдаги 46-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган усулда EPIYA C мотивларини аниқлаш орқали сурункали гастрит билан оғриган беморларда асоратлар ривожланишини эрта аниқлаш, асоратларни эрта ташхислаш имконини беради ва даволаш сифатини яхшилайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини ўртача 10 кундан 8 кунгача қисқартириб. шифохонада қолиш тўлов миқдорини тахминан 300 минг сўмга камайтирган (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 150.000 сўмни ташкил қилади);  шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 110000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 55 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: сурункали гастрит билан оғриган беморларда Н. pylori штаммларининг EPIУA C мотивларини ҳисобга олган ҳолда даволаш режасини тузиш, касаллик асоратлари ривожланишини олдини олишга ва шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига 310 000 сўм иқтисод қилишга имкон беради.
Тўртинчи илмий янгилик: сурункали гастрит билан оғриган беморларда атрофик гастрит даражасига қараб, эрадикацион терапия самарадорлигини оширишга имкон берувчи даво такомиллаштирилган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.02.2023 йилдаги 43-I-сонли буйруқ, Қашқадарё кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.03.2023 йилдаги 44/3 - сонли буйруқ, Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 26.06.2023 йилдаги 65-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази бўйича   27.07.2023 йилдаги 46-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сурункали гастрит билан оғриган беморларда таклиф қилинган ташхис ва даволаш алгоритмини қўллаш ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи касалликларни олдини олиш, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 300 минг сўмга камайтирган (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 150.000 сўмни ташкил қилади);  шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 110000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 55 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, реабилитация) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. 1 бемор учун иқтисодий самарадорлик 450000 сўмни ташкил этади.
Хулоса: сурункали гастрит билан оғриган беморларда атрофик гастрит даражасига қараб, эрадикацион терапия самарадорлигини оширишга имкон берувчи, оптималлаштирилган эрадикацион терапия алгоритми ишлаб чиқилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Каримова Дилдора Камиловнанинг “Сурункали гастритларда ошқозон шиллиқ қаватида атрофик жараёнлар ривожланишининг молекуляр – генетик механизмлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази Эксперт Кенгашининг 2023 йил 28 июлдаги 02/90 – сонли хулосаси олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish