Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Нилюфар Қахрамановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ««Кобафен» ва «Кальций фолинат» лиофил препаратларини стандартлаш ва сифатини назорат қилиш», 15.00.02 - Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Far79.
Илмий раҳбар: Хусаинова Райхона Ашрафовна, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ««Кальций фолинат» ва «Кобафен» лиофил дори препаратларини сифатини назорат қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, стандартлаш, валидациялаш ҳамда меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кобафен» ва «Кальций фолинат» лиофил препаратини стандартлаштириш ва сифатини назорат қилиш методологияси ишлаб чиқилган;  
илк бор «Кобафен» дори препарати таркибидаги мекобаламин ва  диклофенак натрийнинг чинлиги, тозалиги ҳамда таъсир этувчи моддаларининг миқдорини аниқлаш учун ЮССХ усули ишлаб чиқилган;
«Кальций фолинат» лиофил препаратининг чинлигини аниқлаш ва миқдорий таҳлилини олиб бориш учун унифицирланган усул сифатида спектрофотометрик усул ишлаб чиқилган;
лиофилизация босқичини қўллаш натижасида «Кобафен» ва «Кальций фолинат» дори препаратлари таркибидаги ёт моддалар миқдори  субстанцияга нисбатан камайиши юқори самарали суюқлик хроматография усули ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Кобафен» ва «Кальция фолинат» лиофил препаратларини стандартлаш ва сифатини назорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Кобафен» 10 мг  инъекцион эритмасини тайёрлаш учун кукунга корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-16327128-4487-2021) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома, № DV/M 03676/02/21). Ушбу меъёрий ҳужжатни тасдиқланиши юқори самарали антидот таъсирга эга лиофил дори препаратлари ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
 «Кальций фолинат» 50 мг, 100 мг ва 300 мг  инъекцион эритмасини тайёрлаш учун кукунга корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-16327128-4965-2022) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома, №DV/M 04117/05/22). Ушбу меъёрий ҳужжатни тасдиқланиши яллиғланишга қарши лиофил дори препаратлари ассортиментини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish