Sayt test rejimida ishlamoqda

Аромов Толмас Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳисор давлат қўриқхонаси флораси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Б718.
Илмий раҳбар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Б.70.03.
Расмий оппонентлар: Ёзиев Лутфулло Хабибуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Эсанов Ҳусниддин Қурбонович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳисор давлат қўриқхонаси флорасининг тур таркибини аниқлаш ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли харитасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳисор давлат қўриқхонаси флорасининг 71 оила, 457 туркумга мансуб 1298 турдан иборат таркиби аниқланган, флоранинг конспекти тузилиб, турларнинг ҳудудда тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли хариталари яратилган ҳамда тадқиқот ҳудуди учун янги ҳисобланган10 турдан иборат флористик топилмалар аниқланган;
қиёсий таҳлил асосида қўриқхона флорасининг турлар бойлиги ва зичлигига кўра Ўзбекистондаги бошқа қўриқхоналарга нисбатан устун эканлиги очиб берилган ҳамда Астрагалус, Cоусиниа, Аллиум, Ранунcулус, Охйтропис, Гагеа сингариларнинг флорадаги энг катта туркумлар эканлиги асосланган;
флорада Қадимийўртаерденгизи (24,26%), Помиролой (21,18%) ареал синфларига, гемикриптофит (50 %) биоморфасига мансуб турларнинг устунлик қилиши аниқланган ҳамда Помир Олой ареал синфига мансуб бўлган турларнинг автохтон эканлиги очиб берилган;
Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган 34 та турнинг, шунингдек, Қашқадарё типига мансуб деб топилган 10 та камёб ва эндем турларнинг флорадаги янги ўсиш популяциялари ва локалитети аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳисор давлат қўриқхонаси флорасини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳисор давлат қўриқхонаси флорасидан йиғилган 71 оила, 457 туркумга мансуб 1298 турнинг 12000 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) ноёб илмий объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 28 февралдаги 4/1255-398-сон маълумотномаси). Натижада, гербарий намуналари ноёб объектнинг Ўрта Осиё бўлими ва Ғарбий Ҳисор ботаник-географик округи ўсимликлари коллекциясини бойитган ва ботанй.уз маълумотлар электрон базасини бойитиш имконини берган;
Ҳисор давлат қўриқхонаси флораси замонавий таркибига оид хулосалар, камёб, эндем ва Ўзбекистон “Қизил китоби”га (2019) киртилган турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари билан мустаҳкамланган маълумотлар, флоранинг замонавий конспекти Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (ҳозирги вақтдаги номи) Қашқадарё вилояти бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги 2023 йил 19 апрелдаги 03-01/21-418-сон маълумотномаси). Натижада, Ҳисор давлат қўриқхонаси флорасидаги Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га (2019) киритилган ҳамда камёб ва эндем турлар тарқалган ҳудудларни аниқлаш, давлат кадастрини юритиш ва улар популясияларини муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish