Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Ўлмас Мустафоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сийдик пуфаги хавфсиз ўсмаларининг морфогенези ва патоморфологияси”, 14.00.15 – Патологик анатомия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3040.
Илмий раҳбар: Исроилов Ражабой Исроилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институт ҳузуридаги PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшбоев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хасанова Мухаррама Алмаредановна, тиббиёт анлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сийдик пуфагининг полип ва папилломасининг морфогенетик, патоморфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини баҳолаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сийдик пуфаги полип ва папилломаси билан хасталанган беморларнинг клиник-анамнестик маълумотларига асосланган тартибида хасталикнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
сийдик пуфаги папилломасида лимфоцитларнинг инфилтрацияланиши, эпителий қатламига миграцияланганлиги ва эпителий ҳужайралари билан симбиоз ва кайлоцитлар пайдо бўлганлигининг морфогенези ва патоморфологик жиҳатлари хақидаги маълумотларнинг ўзига хослиги асосланган;
сийдик пуфаги папилломасининг иммуногистокимёвий маркерларидан CД20, CД3, Ки-67, Бcл-2, п-53 экспрессияланиш даражасининг миқдорий кўрсаткичлари асосида апоптоз генларнинг фаоллашуви, лимфоцит ҳужайралар иштироки, хавфсиз ўсма ҳужайраларининг пролиферацияланиш даражаси ва  диспластик ўзгаришлари  асосланган;
сийдик пуфаги папилломасининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителий тўқимасининг  қаватлари ҳужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 3 ноябрдаги 43-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик сийдик пуфаги папилломасида лимфоцитларнинг инфилтрацияланиши, эпителий қатламига миграцияланганлигининг патоморфологик жиҳатларининг ўзига хослиги асосланганлиги Бухоро филиали патоморфология бўлими бўйича 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг патологик анатомия бўлими 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2023 йилнинг 27 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тактикаси сийдик пуфаги полип ва папилломаси билан хасталанган пациентларнинг клиник-анамнестик маълумотларига асосланган тартибида хасталикнинг ўзига хос хусусиятлари касалликни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: сийдик пуфаги папилломасида лимфоцитларнинг инфилтрацияланиши, эпителий қатламига миграцияланганлигининг патоморфологик жиҳатларининг ўзига хослиги ташхислашда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 108000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Хулоса: сийдик пуфаги папилломасида лимфоцитларнинг инфилтрацияланиши, эпителий қатламига миграцияланганлиги башоратлашга сарф харажатларга шифохонанинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ташхислаш учун 108000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
Иккинчи илмий янгилик сийдик пуфаги папилломасида лимфоцитларнинг инфилтрацияланишини натижасида эпителий ҳужайралари билан симбиоз ва кайлоцитлар пайдо бўлганлиги хавфсиз ўсмаларнинг  ўзига хос бўлган хусусиятларини асосланганлиги Бухоро филиали патоморфология бўлими бўйича 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг патологик анатомия бўлими 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2023 йилнинг 27 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби сийдик пуфаги папилломасининг гистогенези, морфогенези ва патоморфологик жиҳатлари асосида бу касалликларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва клиник-морфологик аҳамиятини баҳоланганлиги касалликни ташхислаш ҳамда урологлар шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: сийдик пуфаги папилломасининг гистогенези ва морфогенези ташхислашда иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиб ташхислаш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 1 битта ташхис учун 450000 сўмга иқтисод қилиш ошириш имконини берган. Хулоса: сийдик пуфаги папилломасининг гистогенези, морфогенези ва патоморфологик кўрсаткичларни ташхислаш учун  бюджетдан ташқари 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Учинчи илмий янгилик сийдик пуфаги папилломасининг иммуногистокимёвий маркерларидан CД20, CД3, Ки-67, Бcл-2, п-53 экспрессияланиш даражасининг миқдорий кўрсаткичлари асосида апоптоз генларнинг фаоллашуви, лимфоцит ҳужайралар иштироки, хавфсиз ўсма ҳужайраларининг пролиферацияланиш даражаси ва диспластик ўзгаришлари исботланганлиги Бухоро филиали патоморфология бўлими бўйича 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг патологик анатомия бўлими 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2023 йилнинг 27 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби сийдик пуфаги папилломасининг иммуногистокимёвий маркерларидан CД20, CД3, Ки-67, Бcл-2 ва п-53 экспрессияланиш даражасининг миқдорий кўрсаткичларини даврларига хасталикнинг хавф омилларнинг ўрнини баҳолаш беморлар ҳаёт сифатининг пасайиши, ногиронликнинг олдини олишга қартилганлигини исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: сийдик пуфаги папилломасининг иммуногистокимёвий маркерларидан CД20, CД3, Ки-67, Бcл-2, п-53 экспрессияланиш даражасининг миқдорий кўрсаткичлари асосида апоптоз генларнинг фаоллашуви, лимфоцит ҳужайралар иштироки, хавфсиз ўсма ҳужайраларининг пролиферацияланиш даражаси ва диспластик ўзгаришларини ташхислаш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 1 битта ташхис учун 450000 сўмга иқтисод қилиш ошириш имконини берган имконини берган. Хулоса: сийдик пуфаги папилломасининг иммуногистокимёвий маркерларидан CД20, CД3, Ки-67, Бcл-2, п-53 экспрессияланиш даражасининг миқдорий кўрсаткичлари ташхислаш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 1 битта ташхис учун 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Тўртинчи илмий янгилик сийдик пуфаги папилломасининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителий тўқимасининг  қаватлари ҳужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари исботланганлиги Бухоро филиали патоморфология бўлими бўйича 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг патологик анатомия бўлими 2023 йилнинг 18 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2023 йилнинг 27 майдаги 4/1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган баҳолаш ва ташхислаш тартибисийдик пуфаги папилломасининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителий тўқимасининг  қаватлари ҳужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатларини самарадорлигини асослаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: сийдик пуфаги папилломасининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителий тўқимасининг  қаватлари ҳужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатларини баҳолаш учун сарф харажатларга бюджетдан ташқари маблағлардан 168000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: сийдик пуфаги папилломасининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителий тўқимасининг  қаватлари ҳужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари баҳолаш учун сарф харажатларга шифохонанинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ташхислаш учун 168000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish