Sayt test rejimida ishlamoqda

Ким Владимир Сафроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сovid-19 ўтказган аёлларни прегравидар тайёрлаш тамойилларини такомиллаштириш” 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2351.
Илмий рахбар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Негмаджанов Боходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муслимова Софья Юрьевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Б.Н. Ельцин номидаги Киргиз-Россия Славян университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прегравидар тайёргарлик тамойилларини такомиллаштириш орқали COVID-19 ўтказган ва ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларнинг репродуктив функциясини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 ўтказган  аёлларда ҳомиладорлик жараёнининг хусусиятлари, шунингдек, касалликнинг ўртача ва оғир шаклларида ҳомиладорликнинг турли триместрларида ҳомиладорлик оқибатлари аниқланган;
илк бор COVID-19 ўтказган ва келажакда ҳомиладорликни режалаштираётган репродуктив ёшдаги аёлларни реабилитация чора тадбирлари билан биргаликда  прегравидар тайёрлаш зарурлиги асосланган;
илк бор COVID-19 ўтказган репродуктив ёшдаги аёлларнинг соғлиғини баҳолаш учун ишлаб чикилган дастур асосида ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни прегравидар (психологик ҳолатни тиклаш, макро ва микроэлементларни буюриш, гемостаз тизимини тиклаш ва пост-Covid синдроми белгиларини бартарф этиш) тайёрлашнинг индивидуал режаси тузилган.
COVID-19 ўтказган ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар организмига касалликнинг бевосита ва узоқ муддатли таъсири аниқланган ва прегравидар тайёргарликнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 27 ноябрдаги 70-сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган  аёлларда ҳомиладорлик жараёнининг хусусиятлари, шунингдек, касалликнинг ўртача ва оғир шаклларида ҳомиладорликнинг турли триместрларида ҳомиладорлик оқибатлари аниқланган.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар 7 сон Оилавий поликлиника 12.06.2023 йилдаги 67\5-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шахар 4-сон Оилавий поликлиника  08.07.2023 йилдаги 132/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Пастдаргом ТТБ тугрук мажмуасига 28.07.2023 йилдаги 52/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сovid-19 ўтқазган предгавидар тайёргарликка мухтож булган репродуктив ёшдаги аёлларни аниқлаш учун ишлаб чиқилган алгоритм орқали диагностика ва даволаш самарадорлиги яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сovid-19 ўтқазган предгавидар тайёргарликка мухтож булган репродуктив ёшдаги аёлларни аниқлашга қаратилган алгоритм орқали нафақат акушер гинеколог томонидан аниқланади, балки оилавий шифокорлар тонидан ҳам аниқлаш имконини беради яъни унга махсус малака оширган шифокорлар шарт эмаслиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашга хожат йўқлиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Хомиладорликнинг турли босқичларида Сovid-19 касаллигини кечишининг узига хос хусусиятларини аниқлаш орқали хомиладорлик даврида юзага келиши мумкин булган асоратлар олдини олишга эришилади .
Иккинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 ўтказган ва келажакда ҳомиладорликни режалаштираётган репродуктив ёшдаги аёлларни реабилитация чора тадбирлари билан биргаликда  прегравидар тайёрлаш зарурлиги асосланган;. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар 7 сон Оилавий поликлиника 12.06.2023 йилдаги 67\5-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шахар 4-сон Оилавий поликлиника  08.07.2023 йилдаги 132/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Пастдаргом ТТБ тугрук мажмуасига 28.07.2023 йилдаги 52/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 COVID-19дан кейин репродуктив ёшдаги аёлларда предгавидар тайёргарлик орқали аёлларга керакли ва кам харж лаборатор текширувлар утқазиш орқали 450.123 минг сум иқтисод қилинган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилган индивидуал реабилитация чоралари орқали : 1) аёлларни шифохонада қолиш муддатини 10  кундан 6 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига харажатлар камайган (1 кунга ўртача 38.600 минг сўм сарфланади).Хулоса: индивидуал реабилитация усулини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 38.600 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Учинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 ўтказган репродуктив ёшдаги аёлларнинг соғлиғини баҳолаш учун ишлаб чикилган дастур асосида ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни прегравидар (психологик ҳолатни тиклаш, макро ва микроэлементларни буюриш, гемостаз тизимини тиклаш ва пост-Covid синдроми белгиларини бартарф этиш) тайёрлашнинг индивидуал режаси тузилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар 7 сон Оилавий поликлиника 12.06.2023 йилдаги 67\5-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шахар 4-сон Оилавий поликлиника  08.07.2023 йилдаги 132/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Пастдаргом ТТБ тугрук мажмуасига 28.07.2023 йилдаги 52/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган такомиллаштирилган предгавидар тайёрлаш усуллари хар бир Сovid 19 касаллигини утқазган хомиладор учун индивидуал реабилитация режаси тузилиши орқали  кейинги хомиладорлик юзага келиши мумкин булган асоратларни бартараф килишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни прегравидар тайёрлашнинг индивидуал режаси тузиш орқали ушбу аёлларда диагностика ва даволаш алгоритми ишлаб чикарилиши натижасида 1) таклиф этилган реабилитация тавсиялари орқали аёлларда постковид синдромининг олди олининиш орқали даволанишга талаб қилинадиган сарф харажатлар 350.600 сумдан 150.456 минг сумга камайтирилган 2)реабилитация даври эса 3 ойдан 24 кунгача камайтиришга эришилган. Хулоса: диагностика ва даволаш алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 45 % иқтисод қилиш имконини берди.
Тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар организмига касалликнинг бевосита ва узоқ муддатли таъсири аниқланган ва прегравидар тайёргарликнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар 7 сон Оилавий поликлиника 12.06.2023 йилдаги 67\5-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шахар 4-сон Оилавий поликлиника  08.07.2023 йилдаги 132/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Пастдаргом ТТБ тугрук мажмуасига 28.07.2023 йилдаги 52/1-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган компьютер дастури пандемия даврида ҳам, пандемия тугаганидан кейин мавсумий вирусли касалликларга чалинган аёллар учун ҳам фойдали булиб. Тузилган GOOGLE FORMS сўровномасидан келажакда бориш қийин бўлган жойларда маълумот тўплаш ёки ҳомиладор аёллар тиббий муассасага бориш имкони бўлмаганда улар билан боғланиш, шунингдек, муаммога ва эришилган натижаларга эътиборни жалб қилиш учун ишлатилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни прегравидар тайёрлашнинг индивидуал режаси тузиш орқали ушбу аёлларда диагностика ва даволаш алгоритми ишлаб чикарилиши натижасида 1) таклиф этилган реабилитация тавсиялари орқали аёлларда постковид синдромининг олди олининиш орқали даволанишга талаб қилинадиган сарф харажатлар 350.600 сумдан 150.456 минг сумга камайтирилган 2)реабилитация даври эса 3 ойдан 24 кунгача камайтиришга эришилган. Хулоса:диагностика ва даволаш алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 45 % иқтисод қилиш имконини берди.
«Covid-19 ўтқазган аёлларни предгавидар тайёрлаш тамойилларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 20 ноябрдаги 13058-сонли хати юборилган (Самарканд давлат тиббиёт университети қошидаги эксперт кенгаши 2023 йил 24 апрельдаги 18-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish