Sayt test rejimida ishlamoqda

Караходжаева Гулчеҳра Мирсобировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олма боғлари ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини оширишда қатор ораларида чим-чиринди тизимини қўллашнинг самарадорлиги (Тошкент вилояти шароитида)”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Qx415
Илмий раҳбар: Байметов Карим Исаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Буриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Ражаметов Шерзод Нигматуллавич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти шароитида олма боғ қатор ораларида чим-чиринди тизимини қўллашнинг ҳосилдорликка ва тупроқ унумдорлигини оширишга таъсирини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олма боғлари қатор ораларида кўп йиллик яшил ўтларни органик ўғит сифатида қўллаш орқали чим-чиринди тизимини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда қора шудгорга нисбатан қиёслаб унинг илмий-иқтисодий жиҳатдан афзаллиги аниқланган;
қизил себарга + бошоқлилар аралашмасида олма навларининг йиллик новдалари назоратга нисбатан 40,3-55,4% узун, дарахт танаси диаметри 10,5-18,0% катта, илдиз тизими 38,7% узун бўлгани ва унинг оғирлиги 1,3 баробар ошиқлиги, барг сони 1,15 марта кўплиги, барг сатҳи 6,15 м2 кенглиги ҳамда уларнинг 17,85 м2 дан катта бўлган ассимиляцион юзани шакллантирганлиги аниқланган;
қизил себарга + бошоқлилар аралашмасида олма навлари баргларида умумий азот, фосфор ва калий миқдори 1,35:1,4:1,15 нисбатда кўп тўпланиши, баргларда сув танқислиги ва сув йўқотиши нисбатан кам бўлиши аниқланган;
қизил себарга + бошоқлилар аралашмасида олма навларида умумий ҳосилдорлик 33,2 ц/га юқори ва товарбоп мевалар улуши 88,9-87,2 % бўлиши аниқланган;
олма боғи тупроқларида қизил себарга + бошоқлилар аралашмасида яшил ўтларнинг тупроқ юзаси ва остидаги қуруқ масса улуши (37,8 ва 69,6%) ҳисобига, органик моддани (гумус) ортиши ҳайдалма қатламда 0,47% ни, ҳаракатчан шаклдаги Н-НО3, П2О5 ва К2О миқдори эса 12,3-9,8-2,2 мг/кг кўп тўпланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти шароитида олма боғлари ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини оширишда қатор ораларида чим-чиринди тизимини қўллашнинг самарадорлиги бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
«Боғлар ҳосилдорлигини оширишда ҳамда мевалар сифатини яхшилашда боғ қатор ораларида чим-чиринди тизимини қўллаш» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 04 февралдаги 02/029-434 сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома бугунги кунда боғдорчиликка ихтисослашган агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун олма навларидан юқори ҳосил олишда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
боғ қатор ораларида чим-чиринди тизимини қўллаш ишланмаси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Рамазон” фермер хўжалигида 10,0 гектар ва “Саркор саҳро” фермер хўжалигида 9,5 гектар майдонидаги 8-10 ёшли ярим пакана олма боғларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 04 февралдаги 02/029-434 сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир фермер хўжалигида олма боғларда ўртача ҳосилдорлик 20-24 ц/га ни, рентабеллик кўрсаткичи 131-151 % ни ташкил этган.
боғ қатор ораларида чим-чиринди тизимини қўллаш ишланмаси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Оқтош яшил боғлари” фермер хўжалигида 10,0 гектар майдондаги 8-10 ёшли ярим пакана олма боғларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 04 февралдаги 02/029-434 сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир фермер хўжалигида олма боғларда ўртача ҳосилдорлик 20-22 ц/га ни, рентабеллик кўрсаткичи 133-141 % ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish