Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаев Илхомжон Хасанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олма, нок ва гилос меваларининг сақланувчанлигини табиий полимерли препаратлар асосида такомиллаштириш”, 06.01.11- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1225
Илмий раҳбар: Абдуллаев Фазилжон Турсунович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Нурали Шералиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олма, нок ва гилос меваларни сақлашда табиий хусусиятларига салбий таъсир этмайдиган биологик фаол, экологик хавфсиз препаратларнинг қўлланиш технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш назарий ва амалий жихатларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олма (Malus domestica Borkh) ни ҳимоя қобиқ ҳосил қилувчи хитозаннинг 0,1-0,2% ли консентрацияси ва унинг цирка кислотадаги ҳосилаларини 0,01% дан 0,25%гача оптимал консентрацияси 1:1, 1:2 хамда 2:1 нисбатда танлаб олинганда юқори натижа бериши исботланган;
нок (Malus domestica Borkh) ни мева навлари хитозаннинг цирка кислотаси, қахрабо кислотаси, глициризин кислотаси асосида қобиқ ҳосил қилувчи полимер комплексларни сақлашда қоъллаш технологиялари яратилган;
гилос (Prunus avium) меваси навларини сақлаш олдидан дастлабки ишлов беришнинг экологик хавфсиз, биологик фаол полимер хитозан ва унинг истеъмолга ярайдиган органик кислоталар ҳосилалари ёрдамида яратилган ФМ1, ФМ2 препаратлар асосида янги технологияси ишлаб чиқилган;
меваларни сақлашда касаллик қоъзғатувчи микроорганизмларга хитозан 0,2% цирка кислотаси 0,2% 1:1 нисбати, хитозан 0,2% гилицирризин кислотаси 0,01% 1:1 нисбатдаги эритма ва комплексларини антибактерицидлик хусусияти ва уларга препаратлар таъсир механизмининг хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хоъжалиги маҳсулотларини сақлашда биологик фаол, экологик хавфсиз табиий  био полимердан хитозан ва унинг истемолбоб органик кислоталар билан ҳосил қилган композициялари асосидаги препаратлар билан ишлов бериш технологияси боъйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биологик фаол экологик хавфсиз табиий препаратлар таъсирида олма, нок ва гилос меваларининг сақланувчанлигини ошириш ишланмаси Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Самандар агро мева” фермер хоъжалигига қарашли омборхонада 3 тонна гилос 3 ойгача; 6 тонна олма 14 ойгача; 2 тонна нок 12 ойгача, жами ушбу фермерда 11 тонна маҳсулот, “Довуд” фермер хоъжалигига қарашли омборхонада 2 тонна нок 14 ойгача, 3 тонна гилос 4 ойгача, 6 тонна олма 15 ойгача сифатли сақлашга жорий этилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 мартдаги №02/035-1260-сонли маълумотномаси). Натижада сақланган мевалар мавсумдан ташқари вақтда реализация қилиш натижасида гилос мевасидан - 4 450 000 соъм, олма мевасидан - 10 374 000 соъм, нок меваларидан – 2 594 000 соъм самарадорликка эришилган.
биологик фаол экологик хавфсиз табиий препаратлар таъсирида олма, нок ва гилос меваларининг сақланувчанлигини ошириш ишланмаси Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Шарипов Қобил Қомиддинович” фермер хоъжалигига қарашли омборхонага 5 тонна олма 13 ойгача ва 2,5 тонна нок 12 ойгача жами 7,5 тонна маҳсулот сифатли сақлашга жорий этилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 мартдаги №02/035-1260-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида нок маваларидан 3 320 000 соъм самарадорликка эришилган. Шунда олма меваларидан 57-58%, нок меваларидан 65-66%, гилос меваларидан эса 58% рентабелликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish