Sayt test rejimida ishlamoqda

Хандамова Дилноза Кенжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Модификацияланган адсорбентларда бензол ва метанолни адсорбцияланиш хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/К469.
Илмий раҳбар: Нуруллаев Шавкат Пайзиевич, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор; Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган бентонит адсорбентларига бензол ва метанол буғларининг адсорбцияси изотермалари, адсорбция изостерик иссиқликлари ҳамда адсорбция механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ПБГ бентонити асосида триметил- ва триэтиламмоний катионлари билан модификацияланган янги гил адсорбентлари олиниб, уларнинг тузилиши замонавий ИҚ-спектроскопия, дифференциал термик таҳлил ҳамда рентгенографик усуллари ёрдамида идентификация қилинган;
модификацияланган адсорбентларга метанол ва бензолни адсорбцияланиш изотермалари асосида адсорбентларнинг коллоид-кимёвий, структура-адсорбцион хоссаларига модификаторлар таъсири аниқланган;
модификацияланган адсорбентларга метанолни адсорбцияланишини дифференциал иссиқлиги тўлқинсимон шаклда бўлиши исботланган;
модификацияланган адсорбентларга бензолни адсорбцияланиш дифференциал иссиқлиги максимум қийматларида ион-молекуляр копмлекслари ҳосил қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Модификацияланган адсорбентларнинг aдсорбциясини ўрганиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
махаллий хомашёлар асосида олинган минерал адсорбентларнинг коллоид-кимёвий ва адсорбцион хоссалари натижалари асосида “70710102-Катализаторлар ва адсорбентлар технологияси” магистратура мутахассислиги магистрантлари учун “Адсорбентлар, адсорбция жараёнлари кинетикаси ва термодинамикаси фанидан масалалар тўплами” дарслиги чоп этилган (17.03.2012 й., 106-495-сон гувоҳнома). Натижада, катализаторлар ва адсорбентлар технологияси магистратура мутахассислиги талабаларининг физикавий адсорбцияланиш механизмларини чуқур ўзлаштириши бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиши имконини берган;
модификацияланган ТМАБ ва ТЭАБ адсорбентлари ёрдамида оқава сувлар таркибидан темир, хром, аммоний ва фосфат ионларини тозалаш усули «ART GLOSS GALLERY» ҚҚсида амалиётга жорий этилган («ART GLOSS GALLERY» ООО ҚКсининг 2023 йил 9 сентябрдаги 1-048-01-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги темир, хром, аммоний ва фосфат ионларини мос равишда 86-97,8 % гача тозалаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish