Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардиев Ўткир Бердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Геоахборот технологиялари асосида ер ости сувлари мониторинги тизимини такомиллаштириш», 04.00.04 - Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T186.
Илмий раҳбар: Хабибуллаев Иброхим Хабибуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти ҳузуридаги DSc.24/30.12.2019.GM.96.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори; Мирахмедов Толкун Джураевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгидрогеология» ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: телекоммуникация ва геоахборот технологиялари асосида ер ости сувлари мониторинги тизимини такомиллаштириш ҳамда олинган режим параметрларини ҳисоблашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекоммуникация ва геоахборот технологиялари интеграцияси асосида ер ости сувларини режим параметрларини автоматик ўлчаш қурилмаларидан олиш ва узатишнинг услубий ва технологик имкониятлари такомиллаштирилган;
ер ости сувларини автоматлаштирилган мониторингини юритиш технологияси асосида ягона инструментал муҳитга асосланган мониторинг тизими яратилган;
ер ости сувлари мониторинг тизимининг тезкор маълумотлар базасини такомиллаштириш натижасида маълумотларни аниқлик даражасини ошириш, вақт ва меҳнат ресурсларини қисқартириш ҳамда иқтисодий самарадорликга эришиш имконияти яратилган;
мониторинг натижалари таҳлилини экстраполяция қилиш усули ёрдамида ер ости сувлари режим параметрларини баҳолаш ва натижаларни кафолатлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Геоахборот технологиялари асосида ер ости сувлари мониторинги тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
телекоммуникация ва геоахборот технологиялари интеграцияси натижасида ер ости сувларининг такомиллаштирилган режим параметрларини автоматик ўлчаш, узатишнинг услубияти ва технологияси “Тошкент гидрогеология станцияси” фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 20 февралдаги 04-0229-сон маълумотномаси). Натижада, ягона инструментал муҳитга асосланган ер ости сувлари мониторинг тизимини яратиш имконини берган;
ер ости сувлари мониторинг тизими тезкор ахборот массиви “Тошкент гидрогеология станцияси” фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 20 февралдаги 04-0229-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотларни аниқлик даражасини ошириш, вақтни қисқариш, меҳнат сарфини камайтириш ҳамда иқтисодий самарадорликга эришишга имкон яратган;
мониторинг натижалар таҳлилини экстраполяция қилиш усули “Тошкент гидрогеология станцияси” фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 20 февралдаги 04-0229-сон маълумотномаси). Натижада, гидрогеологик объектларнинг режим ҳолатини баҳолаш ва олинган натижаларни кафолатлашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish