Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломов Ғулом Юлдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларининг Х-ХИ синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологияси”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4871.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ганиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг Х-ХИ синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологияси асосида амалга оширишнинг педагогик имкониятларини таҳлилий ўрганиб ва услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларининг Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологияси ўқувчиларнинг ўқув ва таълим-тарбиявий фаолияти мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш ҳамда фаолиятга тайёрлашнинг хулосалай олиш функсияларига мутаносиб равишда ижтимоий фанларни ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик воситалари асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларининг Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологиясини такомиллаштиришнинг  методик модели мақсадли (таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар, вазифалар), жараёнли (инвариант ўтказишнинг таркибий қисмлари, мазмун, шакл, восита ва баҳолаш мезонлари) ҳамда натижавий компонентлари мазмунини аниқлаштириш асосида оптималлаштирилган;
умумтаълим мактабларининг Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологиясини ривожлантиришнинг мазмуни ўқитишда интерфаол таълим технологиялари (бумеранг, кластер, баҳс-мунозара ва бошқалар)ни қўллаш ва дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларининг Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологиясини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминот ўқувчиларнинг техник ва технологик имкониятларини ҳисобга олувчи ҳамда репродуктив, продуктив, креатив даражаларини аниқловчи ижодкорлик характеридаги топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларининг Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Х-ХИ синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологияси ўқувчиларнинг ўқув ва таълим-тарбиявий фаолияти мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш ҳамда фаолиятга тайёрлашнинг хулосалай олиш функсияларига мутаносиб равишда ижтимоий фанларни ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик воситалари асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Термиз давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2019-2022-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-2019-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 16-майдаги 06/12-2093-сон маълумотномаси).  Натижада, мазкур ёндашувлар Х-ХI синф ўқувчиларида маънавий-ахлоқий тафаккурни ривожлантиришнинг сифат ва самарадорлигига эришилган;
Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологиясини такомиллаштиришнинг  методик модели мақсадли (таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар, вазифалар), жараёнли (инвариант ўтказишнинг таркибий қисмлари, мазмун, шакл, восита ва баҳолаш мезонлари) ҳамда натижавий компонентлари мазмунини аниқлаштириш асосида оптималлаштиришга оид тавсиялардан Термиз давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2020-2023-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-2019-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 16-майдаги 06/12-2093-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялардан Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант ўтказиш жараёни мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
умумтаълим мактабларининг Х-ХИ синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўтказиш технологиясини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминот ўқувчиларнинг техник ва технологик имкониятларини ҳисобга олувчи ҳамда репродуктив, продуктив, креатив даражаларини аниқловчи ижодкорлик характеридаги топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим марказининг 2023-йил 23-майдаги 01/11-01/10-421-сон маълумотномаси). Натижада, Х-ХI синф ўқувчиларига синф соатларини инвариант усулда ўқитиш асосида ўқувчиларда ҳаётий компетентликни ривожлантириш методикаси самарадорлигининг ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish