Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмеджонов Норпулат Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ХХ аср ўрталари ва ХХI аср бошларида маданий мерос обектлари ва музейлар тарихи (Жиззах вилояти мисолида)», 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Тар1282.
Илмий раҳбар: Исмаилов Алишер Файзиевич, тарих фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи, PhD.02/09.07.2020.Тар.120.01.
Расмий оппонентлар: Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлар доктори, профессор; Мухамедова Муниса Собировна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ХХ аср ўрталари ва ХХИ аср бошларида (2022) маданий мерос обектларини сақлаш ва музейлар тарихини Жиззах вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари Миллий рўйхати  Жиззах вилоятидаги (427 та, 2019-й.) Ҳаммом (Жиззах ш.), Тўрткўлтўбатепа, Тошбулоқ (Зомин т.), Кўкгумбазтепа, Болғалитепа, Катта Мулкуштепа, Кичик Мулкуштепа, Зартепа, Жалмантепа (Ғаллаорол т.) археология ёдгорликларини киритиш (436 та, 2022-й.) ҳисобига кенгайтирилган;
Жиззах вилоятидаги ёдгорликлар даврий жиҳатдан мил. авв. ХИИ асрлардан то ХХ аср бошларигача археологик, ИХ асрдан ХХ асргача архитектура, ХХ аср охирларидан ва 2017-йилгача бўлган монументал санʼат ёдгорликларига ажралиши, улардан 33 тасида «Номсизтепа» бўлиб, тизимли ва стационар археологик тадқиқотлар тўлиқ ўтказилмаганлиги очиб берилган;
Жиззах вилоятидаги музейлар идоравий бўйсинуви тадрижида Маданият ва спорт ишлари вазирлигида(1986-й.) - «Халқ ва жамоат»,  «Ўлкашунослик», «Мемориал», «Шон-шуҳрат»; Халқ таълими вазирлигида (1998-й.) - «Мактаб тарихи»; Прокуратура тизимида (2006-й.) -  «Прокуратура тарихи»;  Ички ишлар вазирлиги тизимида (2007-й.) «Ички ишлар бошқармаси»; Олий таълим вазирлиги тузилмасига (2018-й.) - «Қатағон қурбонлари хотираси»; Туризм ва маданий мерос вазирлиги (2022-й.) -  «Ўлкашунослик», «Давлат», «Халқ ижодиёти»; Маданий мерос агентлигида (2023-й.) -«Тарих ва маданият» «Космонавтика» музейи каби соҳаларга ёʻналтирилганлиги ҳамда уларнинг сони 17 тага етганлиги далилланган;
Жиззах вилоятидаги археология ёдгорликларини тепалик (Жиззах шаҳрида Қалиятепа), қўрғон (Зомин туманида Қўрғон), қоятош расмлари (Ш.Рашидов туманидаги «Оқ олтин» МФЙ, Сайҳонсой қишлоғи яқинидаги Сайҳонтош расмлари) каби ёʻналишларда музейлаштириш туризм маршрутларини диверсификация қилиши ҳамда сайёҳлик жозибадорлигини кенгайтиришнинг муҳим омили эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилоятидаги маданий мерос обектлари ва музейлари бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Жиззах вилоятидаги археологик қазув ишлари тарихини ўрганиш орқали моддий маданий мероснинг Жиззах шаҳридаги – Ҳаммом, Зомин туманидаги - Тўрткўлтўбатепа, Тошбулоқ, Ғаллаорол туманидаги Кўкгумбазтепа, Болғалитепа, Катта Мулкуштепа, Кичик Мулкуштепа, Зартепа, Жалмантепа ёдгорликлари бўйича материаллардан Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи экспозиция бўлимлари фаолиятини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2023-йил 20-июндаги 04-06/2045-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тарихий-маданий ёдгорликлар тарихини ўрганишга, ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам бермоқда;
Жиззах вилоятидаги ёдгорликлар даврий жиҳатдан мил. авв. ХII асрлардан то ХХ аср бошларигача археологик, IХ асрдан  ХХ асргача архитектура, ХХ аср охирларидан ва 2017-йилгача бўлган монументал санъат ёдгорликларига оид манбалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 21-июлдаги 02-30-1119-сон маълумотномаси). Илмий натижа маданий ёдгорликларни асраб авайлаш, шуниндек музейга ташриф буюрувчиларнинг бой тарихимизга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилмоқда.
Жиззах вилоятидаги музейлар идоравий бўйсинуви тадрижида Маданият ва спорт ишлари вазирлигида(1986-й.) «Халқ ва жамоат»,  «Ўлкашунослик», «Мемориал», «Шон-шуҳрат»; Халқ таълими вазирлигида (1998-й.) «Мактаб тарихи»; Прокуратура тизимида (2006-й.)  «Прокуратура тарихи»;  Ички ишлар вазирлиги тизимида (2007-й.) «Ички ишлар бошқармаси»; Олий таълим вазирлиги тузилмасига (2018-й.) «Қатағон қурбонлари хотираси»; Туризм ва маданий мерос вазирлиги (2022-й.), «Ўлкашунослик», «Давлат», «Халқ ижодиёти»; Маданий мерос агентлигида (2023-й.) «Тарих ва маданият» «Космонавтика» музейи каби соҳаларга ёʻналтирилганлиги ҳамда уларнинг сони 17 тага етганлигига оид маълумотлардан Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2023-йил 20-июндаги 04-06/2045-сон маълумотномаси). Илмий натижалар фактик материаллар ва музей экспозициясини такомиллаштириш, мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган;
Жиззах вилоятидаги археология ёдгорликларини тепалик (Жиззах шаҳрида Қалиятепа), қўрғон (Зомин туманида Қўрғон), қоятош расмлари (Ш.Рашидов туманидаги «Оқ олтин» МФЙ, Сайҳонсой қишлоғи яқинидаги Сайҳонтош расмлари) каби ёʻналишларда музейлаштириш туризм маршрутларини диверсификация қилиши ҳамда сайёҳлик жозибадорлигини кенгайтириш бўйича материаллардан  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 21-июлдаги 02-30-1119-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Жиззах вилоятидаги маданий мерос обектлари бўйича билим ва фикрларни кенгайтиришда хизмат қилган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish