Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Ҳусанбой Абжалил ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Омон  Матжон шеърий матнларининг ассоциатив структураси”, 10.00.01 – Ўзбек тили  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Фил.3296.
Илмий раҳбар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Фил.л32.01.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор;  Ганиева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Омон Матжон шеърий асарларининг ассоциатив структурасини текшириш ва шу асосда унинг шеърларида қўлланган ассоциатив бирликларнинг ҳосил бўлиш омилларини аниқлаш, шоирнинг матн яратишда  ассоциатив бирликлардан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оламнинг бадиий манзарасини яратишда ассоциатив бирликларнинг матннинг “таянч бирликлар”и вазифасини ўташи асосланган;
ассоциатив бирликларнинг ижодкор шахсига хос хусусиятлар, хусусан, унинг лисоний қобилияти, олам ҳақидаги билим ва тасаввурлари, руҳий кечинмалари, воқеликка бўлган муносабати кабиларни акс эттириши очиб берилган;
Омон Матжоннинг шеърларида қўлланган ассоциатив бирликларнинг хусусиятлари очиб берилган, уларнинг лингвистик ва экстралингвистик омилларга кўра ҳосил бўлиши  далилланган;
шоир шеърларида тил бирликлари орасида тўғридан тўғри, боғли ва аралаш турдаги ассоциатив алоқа турлари кузатилиши аниқланган;
Омон Матжон шеърларида  ранг ассоциациясининг воқеланиши очиб берилган, унинг шеърларида оқ ва қора ранглари бўйича юзага келган ассоциатив бирликларнинг миллий-маданий қадриятлар билан боғланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омон Матжон шеърларининг ассоциатив структураси тадқиқи бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
оламнинг бадиий манзарасини яратишда ассоциатив бирликларнинг матннинг “таянч бирликлар”и вазифасини ўташи асосланганлиги ассоциатив бирликларнинг ижодкор шахсига хос хусусиятлар, хусусан, унинг лисоний қобилияти, олам ҳақидаги билим ва тасаввурлари, руҳий кечинмалари, воқеликка бўлган муносабати кабиларни акс эттириши очиб берилган масаласи бўйича чиқарилган хулосалардан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2020-йилдаги 314/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
Омон Матжоннинг шеърларида қўлланган ассоциатив бирликларнинг хусусиятлари очиб берилган, уларнинг лингвистик ва экстралингвистик омилларга кўра ҳосил бўлиши  далилланганлиги ҳамда шоир шеърларида тил бирликлари орасида тўғридан тўғри, боғли ва аралаш турдаги ассоциатив алоқа турлари кузатилиши аниқланган масаласига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2020-2022- йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГООЗ рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йилдаги 17.01/201-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
Омон Матжон шеърларида  ранг ассоциациясининг воқеланиши очиб берилган, унинг шеърларида оқ ва қора ранглари бўйича юзага келган ассоциатив бирликларнинг миллий-маданий қадриятлар билан боғланиши асосланган масаласи бўйича чиқарилган хулосалардан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2020-йилдаги 314/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.

        

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish