Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Нажиб Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасаларининг архитектуравий режалаштириш ечимларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш”, 18.00.02 – Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/А108.
Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, PhD.26/26.01.2023.А.109.05.
Расмий оппонентлар: Салимов Арифджан Муслимович, архитектура фанлари доктори, Худоёрова Мавлуда Бахриевна, архитектура фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ ДУК Тошкент шаҳри.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасалари архитектурасини шакллантириш асосларини аниқлаш, уларнинг типологиясини ва архитектуравий-функсионал режалаштириш ечимлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасаси” тушунчасига аниқлик киритилиб “СПА” атамасининг маҳаллий аналоги - “СувКСМ” таклиф этилган ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
СувКСМларни алоҳида бино сифатида жойлаштириш ва мавжуд иморатлар таркибига бириктиришда кўп функсияли СувКСМларнинг ҳажмий-режавий ечими, жойлашиш хусусияти, хоналар гуруҳи каби лойиҳалаш талаблари шакллантирилиб, СувКСМни архитектуравий режалаштиришнинг кичик, ўрта ва катта сиғимли схемалари ҳамда функсионал зоналарининг майдонлари, бир вақтда ва бир суткада хизмат кўрсатиш қуввати каби параметрлари ишлаб чиқилган;
сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасаларнинг функсионал вазифаси, шаҳар муҳитида жойлашиши, иморатлар таркибида ёки алоҳида жойлашиши, фойдаланиладиган сувнинг тури, ҳажмий-режавий ташкил этилиши, сиғими каби типологик хусусиятлари аниқланган;
сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасаларини архитектуравий-режавий ташкил этишда сувдан фойдаланиш, намунавий модул асосида СувКСМ режавий тузилмасини шакллантириш, архитектуравий ва ҳажимий-режавий ташкил этишнинг бино сиғимига ҳамда шаҳар муҳитида жойлашишига боғлиқлиги, функсионал мақсади ва жойлашган жойнинг ўзаро боғлиқлиги, мавжуд жамоат муассасаларига бириктириш, участка танлашда табиий шифобахш ресурсларнинг устуворлиги тамойиллари шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. СувКСМларининг архитектуравий режалаштириш ечимларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасаси” тушунчасига аниқлик киритилиб “СПА” атамасининг маҳаллий аналоги - “СувКСМ” таклиф этилган ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 09-06/10670-сон маълумотномаси). Натижада Оʻзбекистон ме'морий лойиҳалаш ва қурилиш амалиётида сув-коʻнгилочар согʻломлаштириш муассасаларини яратишда илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилган;
СувКСМларни алоҳида бино сифатида жойлаштириш ва мавжуд иморатлар таркибига бириктиришда кўп функсияли СувКСМларнинг ҳажмий-режавий ечими, жойлашиш хусусияти, хоналар гуруҳи каби лойиҳалаш талаблари шакллантирилиб, СувКСМни архитектуравий режалаштиришнинг кичик, ўрта ва катта сиғимли схемалари ҳамда функсионал зоналарининг майдонлари, бир вақтда ва бир суткада хизмат кўрсатиш қуввати каби параметрлари ишлаб чиқилганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 09-06/10670-сон маълумотномаси). Натижада СувКСМларини меъморий шаҳарсозлик лойиҳалаш амалиётида шакллантириш ва амалга киритиш юзасидан ушбу муассасаларни меъморий-режавий, функсиявий, ҳажмий-фазовий ва композициявий ечимларини меъёрлаштириш имкониятлари яратилган;
сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасаларнинг функсионал вазифаси, шаҳар муҳитида жойлашиши, иморатлар таркибида ёки алоҳида жойлашиши, фойдаланиладиган сувнинг тури, ҳажмий-режавий ташкил этилиши, сиғими каби типологик хусусиятлари аниқланганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 09-06/10670-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ҳозирги даврнинг янги йўналишларини ривожлантириш, мазкур соҳаларда янги саҳифаларни очиб бериш имконини берган;
СувКСМларини архитектуравий-режавий ташкил этишда сувдан фойдаланиш, намунавий модул асосида СувКСМ режавий тузилмасини шакллантириш, архитектура¬вий ва ҳажимий-режавий ташкил этишнинг бино сиғимига ҳамда шаҳар муҳитида жойлашишига боғлиқлиги, функсионал мақсади ва жойлашган жойнинг ўзаро боғлиқлиги, мавжуд жамоат муассасаларига бириктириш, участка танлашда табиий шифобахш ресурсларнинг устуворлиги тамойиллари шакллантирилганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 09-06/10670-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда сув-кўнгилочар соғломлаштириш муассасаларини меъморий шаҳарсозлик лойиҳалаш амалиётида шакллантириш бўйича аниқ тавсияларга эга бўлиш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish