Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Жавоҳир Файзулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада кичик бизнесни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш дастурларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3392
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эшимбетов Ўктамжон Кудайберганович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада кичик бизнесни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш дастурларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
камбағалликни биринчи (Урганч шаҳри 2022-йилда 17,4 фоиздан 2023-йилда 12,1 фоизгача), иккинчи (Боғот 19,6 фоиздан 14,1 фоизгача), учинчи (Гурлан 23,3 фоиздан 16,9 фоизгача, Тупроққалъа 18,1 фоиздан 13,0 фоизгача, Урганч 26,5 фоиздан 19,5 фоизгача, Ҳазорасп 14,3 фоиздан 10,3 фоизгача, Хива шаҳри 9,8 фоиздан 7,2 фоизгача, Хонқа 14,5 фоиздан 10,5 фоизгача), тўртинчи (Қўшкўпир 20,3 фоиздан 14,7 фоизгача, Хива 20,3 фоиздан 14,7 фоизгача, Янгибозор 25,4 фоиздан 18,3 фоизгача) ва бешинчи (Янгиариқ 21,6 фоиздан 15,6 фоизгача) тоифалардаги туманлар кесимида қисқартиришни консептуал ёндашувлари таклиф этилган;
минтақада кичик бизнесни ривожлантириш бўйича давлат, тармоқ, ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, маҳаллий ташаббускорликни яхшилаш асосида камбағалликни қисқартириш моделлари ишлаб чиқилган;
минтақада кичик бизнесни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш дастурида стратегик зоналар (Тупроққалъа, Ҳазорасп, Гурлан, Қўшкўпир), коворкинг марказлари (Урганч шаҳри,  Хива шаҳри, Урганч, Хива) ва маҳаллаларни ихтисослашуви (Янгиариқ, Янгибозор, Шовот, Хонқа, Боғот) асосида микромарказларни ташкил қилиш таклифи асосланган;
Хоразм  вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш ҳисобига ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси, камбағалликни қисқартириш кўрсаткичларини 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада кичик бизнесни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш дастурларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
камбағалликни биринчи (Урганч шаҳри 2022-йилда 17,4 фоиздан 2023-йилда 12,1 фоизгача), иккинчи (Боғот 19,6 фоиздан 14,1 фоизгача), учинчи (Гурлан 23,3 фоиздан 16,9 фоизгача, Тупроққалъа 18,1 фоиздан 13,0 фоизгача, Урганч 26,5 фоиздан 19,5 фоизгача, Ҳазорасп 14,3 фоиздан 10,3 фоизгача, Хива шаҳри 9,8 фоиздан 7,2 фоизгача, Хонқа 14,5 фоиздан 10,5 фоизгача), тўртинчи (Қўшкўпир 20,3 фоиздан 14,7 фоизгача, Хива 20,3 фоиздан 14,7 фоизгача, Янгибозор 25,4 фоиздан 18,3 фоизгача) ва бешинчи (Янгиариқ 21,6 фоиздан 15,6 фоизгача) тоифалардаги туманлар кесимида қисқартиришни консептуал ёндашувлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 26-июндаги “Вилоятда камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 07-ноябрдаги 7-3595-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар ва туманларда камбағалликни қисқартиришга эришилиб, ушбу ҳудудларни юқори тоифага ўтказиш имкониятлари асосланган;
минтақада кичик бизнесни ривожлантириш бўйича давлат, тармоқ, ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, маҳаллий ташаббускорликни яхшилаш асосида камбағалликни қисқартириш моделлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 4-февралдаги “Хоразм вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 37-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 07-ноябрдаги 7-3595-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши вилоятининг 2023-йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 6,2 трлн, сўмлик 528 та инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш  имконини берган;
минтақада кичик бизнесни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш дастурида стратегик зоналар (Тупроққалъа, Ҳазорасп, Гурлан, Қўшкўпир), коворкинг марказлари (Урганч шаҳри,  Хива шаҳри, Урганч, Хива) ва маҳаллаларни ихтисослашуви (Янгиариқ, Янгибозор, Шовот, Хонқа, Боғот) асосида микромарказларни ташкил қилиш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 5-майдаги “Хоразм вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги 146-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 07-ноябрдаги 7-3595- сон маълумотномаси). Натижада, “Темир дафтар”га киритилган 80,4 минг нафар “Аёллар дафтари”га киритилган, 75,8 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган 66,6 минг нафар фуқаро дафтарлардан чиқарилди;
Хоразм вилоятида кўп омилли эконометрик моделларни тузиш ҳисобига ялпи ҳудудий маҳсулотини ўсиш даражаси, камбағалликни қисқартириш кўрсаткичларини 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон  қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 07-ноябрдаги 7-3595-сон маълумотномаси). Натижада, 2027-йилга келиб, ЯҲМ ҳажми 1,4 баробарга ошганлиги ва камбағаллик даражаси 50 фоизга камайиши прогноз қилиниб, Хоразм вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини олдиндан аниқлаш ва самарали режалаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish