Sayt test rejimida ishlamoqda

Куранбоев Улугбек Кучкаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жин ва линтер машиналари учун юқори самарали аррага тиш очиш дастгоҳини ишлаб чиқиш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника и робототехника тизимлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.3.PhD/Т2389.
Илмий раҳбар: Мадрахимов Дилшодбек Усупжонович, Техника фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор, Корабельникова Татьяна Николаевна “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ишнинг мақсади– аррага тиш очиш дастгоҳларининг технологик жараёнлари самарадорлигини ошириш, пахтани қайта ишлаш машиналарининг арра дискларини ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқилган тиш очиш дастгоҳининг асосий параметрларини асослаш учун назарий ва экспериментал тадқиқотлар ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жин ва линтер ускуналари арраларига янги конструкцияли соддалаштирилган тиш очиш дастгоҳи ишлаб чиқилган;
инструментал пўлатларнинг кимёвий таркиби ва хусусиятларини аналитик ўрганиш усули билан Р9 русумли қимматбахо инструментал пўлатнинг ўрнига ХВСГ маркали пўлатдан пуансон ва матрицани тайёрлаб ишлаб чиқаришда фойдаланиш аниқланган;
тиш очиш дастгоҳларида арра тишларини очишда юзага келадиган кучларнинг назарий боғлиқлик тенгламалари келтириб чиқарилди, "пуансон-матрица" асбоблар тизимида металга ишлов бериш жараёнида шаклининг ўзгариш хусусиятлари ўрганилди ҳамда арра тишларини очиш жараёнининг ҳарорат-куч таранглик даражаси аниқланган;
жин ва линтерлар арраларига янги тиш очиш дастгоҳининг асосий параметрлари, иш режимлари, харакатни узатиш кинематик схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аррага тиш очиш дастгоҳининг конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
аррага тиш очиш дастгоҳининг ишлаб чиқилган тажриба намунаси Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Boyovut techno cluster” МЧЖ тизимидаги пахта тозалаш корхонасининг арра тайёрлаш цехига жорий этилган. (Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023 йил 07 августдаги №02/22-528-сонли маълумотномаси). Натижада янги конструкциядаги дастгоҳни мавжуд СПХ русумли аррага тиш очиш дастгоҳи билан таққослаганда, жин ва линтер ускуналарининг арра дискларига тиш очиш бўйича иш унумдорлигини 20-30% га ошишига хамда ишчиларнинг иш шароитлари яхшиланишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish