Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Баҳром Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг самарадорлигини ошириш учун қозиқли барабанини такомиллаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3715
Диссертация бажарилган муассаса номи: "Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамияти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сулаймов Рустам Шенникович техника фанлари доктори, профессор, Туйчиев Тимур Ортикович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини ва иш унумдорлигини ошириш учун қозиқли барабан конструкциясини ишлаб чиқиш ва  параметрларини асослашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалашда қозиқли барабанларнинг қопламаси шаклини кўп қиррали кўринишда, пахтани кириш томонига қараб диаметрларини кичиклаштириш билан титиш зонасини катталаштирувчи такомиллаштирилган ускуна ишлаб чиқилган;
майда ифлосликлардан тозалашда ҳар бир қозиқчали барабандаги пахта оқимидан бир ҳил тозалаш самарадорлигига эришишда қозиқчалар билан тўрли юза орасидаги масофага, бурчак тезликларига, ҳар бир қозиқчалар ва тўрли юза орасидан оқиб ўтувчи пахта массасига боғлиқлик тенгламаси тўрли юза узунлиги бўйлаб таъсир этувчи ташқи кучлар натижасида аниқланган;
пахта оқимининг тезлигига ва турли узунликдаги қозиқчалар билан тўрли юза орасидаги масофаларга ва қамраш бурчагига боғлиқлик тенгламаси қозиқчалар зарбалари натижасида оқим φ = φi-1 да v=vn тезликга ўзгаришида ҳар бир қозиқчали барабандан ўтувчи пахта оқими учун аниқланган;
кўп омилли тажрибалар натижаларини компьютер амалий программаларидан фойдаланилган ҳолда, дастлабки ишлаш натижасида Фишер критерияси бўйича барча чиқиш параметрларини етарли даражада тавсифловчи регрессия тенгламалари олинди ва қозиқли барабанларнинг айланишлар сони, биринчи қозиқли барабан қоплама диаметри ва биринчи барабан қоплама диаметрига нисбатан иккинчи ва учинчи барабанлар қоплама диаметрларининг катталашиб бориши каби кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускунаси Сурхондарё вилояти, Денов текстил кластер МЧЖ га тегишли «Сариосиё пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш бўлими» пахта тозалаш корхонасига жорий этилган ( Пахта тўқимачилик кластерлари уюшмаси 2023 йил 04 июлдаги №02/22-454 сонли маълумотномаси). Натижада амалдаги тозалагичда тозалаш самарадорлик 81,2% ни ташкил этса, таклиф этилган тозалагичда 87,9% ни кўрсатда, бундан амалдагисига нисбатан тозалаш самарадорлиги  6,7% га юқори эканлиги аниқланди ва ишлаб чиқарилган тола маҳсулотининг сифатини 0,1% га яхшиланишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish