Sayt test rejimida ishlamoqda

Садриддинов Акмал Абдулло ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қоғоз масса компонентларини хусусиятларининг босма сифатини оширишга таъсири” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизмлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3678
Илмий раҳбар: Бабаханова Халима Абишевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Сипайло Сергей Владимирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қоғоз массаси компонентлари хусусиятларини ўрганиш асосида босма сифатини оширишига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тут дарахти новдаси пўстлоғининг ички қатлами селлюлозасидан ва гилос дарахти қатронидан олинган елимловчи моддани турлича нисбатларда қўшиш ҳисобига қоғоз олиш технологияси такомиллаштирилган;
тут дарахти новдаси пўстлоғининг ички қатлами селлюлозасидан олинган қоғознинг юзаси босма бўёқни “танланма” шимилишини ва мустаҳкамланишини таъминлаш учун гилос дарахти қатронидан елимловчи модда олиш усули ишлаб чиқилган;
тут дарахти новдаси пўстлоғининг ички қатлами селлюлозасидан олинган қоғозда босма сифатини таъминлаш учун қоғоз масса компонентларининг хусусиятлари асосида рационал миқдори аниқланган;
тут дарахти новдаси пўстлоғининг ички қатлами селлюлозасидан олинган қоғозларнинг хоссалари ва босма сифати орасидаги ўзаро боғлиқлик тўла факторли режалаштириш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тут дарахти новдаси пўстлоғининг ички қатлами селлюлозасидан тайёрланган қогоз юзаси босма бўёқни «танланма» шилишини ва мустаҳкамлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
гилос дарахти қатронидан елим олиш усулига Белорусся Республикаси интелектуал мулқ агентлигининг ихтиро патенти олинган (БЙ №24087). Натижада маҳаллий хомашёдан олинган қогознинг юза хоссаларини яҳшиланганлиги туфайли босма сифатини ошириш имконияти яратилган;
«МИСС САМИНАХОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ ХК ҳамда «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси корхоналарида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2023 йил 3 майдаги 06-2223-сон маълумотномаси). Офсет босма сифатини баҳолаш учун кўп бўёқли нусхаларнинг оптик, градацион ва ранг тавсифномалари мажмуавий ўрганилди. Тут дарахти новдаси пўстлоғининг ички қатлами селлюлозасидан тайёрланган, гилос дарахти қатронидан олинган елим билан елимланган қоғоз олишнинг такомиллаштирилган технологиясини жорий қилиш натижасида республикада қоғоз ишлаб чиқариш ҳажмини 4-6% оширишга имконият яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish