Sayt test rejimida ishlamoqda

Холдоров Шавкатжон Садридинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тола тозалагич машинасининг ишчи органлари конструкцияларини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш”  05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”  (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T 3469
Илмий раҳбар: Джураев Анвар, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўғри оқимли бир поғонали ресурстежамкор тола тозалагич конструкциясини такомиллаштириш ва комплекс назарий-тажрибавий тадқиқотлар натижасида параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тола тозалагичда аррали цилиндр тебранишларини сўндирувчи, эгилишини камайтирувчи амортизаторли таянчлари бўлган тозалаш самараси юқорилигини таъминловчи конструкцияси ишлаб чиқилган;
қайишқоқ элементли таянчларга ўрнатилган аррали цилиндр вертикал тебранишлари силжиш тезлигини ҳамда эгилишларини ифодаловчи математик моделларни аниқланган;
аррали цилиндр тишлари толалар тутамини илиб олиб тозалаш зонасига олиб ўтиш шартини инобатга олиб, цилиндр радиусини ҳисоблаш формуласи олинган;
аррали цилиндрни вертикал силжиш тезлик ва тезланишларини тебраниш қамровлари ўзгаришини таянч амортизатори чизиқли бикрлик коэффициентига боғлиқлиги ошади, аррали цилиндрлар вертикал тебраниш амплитудасини (0,08÷0,12)·10-3м дан ошмаслигини таъминлаш учун амортизатор чизиқли бикрлиги қийматлари аниқланган;
тавсия этилган конструкцияда таркибли колосник ишчи қисми кичик амплитуда ва юқори частотада тебраниши пахта толаларидан майда ифлосликларни интенсив ажралишига олиб келишини таъминлаш учун  бикрлик қийматлари аниқланган;
такомиллаштирилган органларини конструктив параметрларини аниқлашда олинган тажрибавий натижаларини математик таҳлил қилиш орқали оптимал қийматлар, яъни аррали цилиндрни айланиш тезлиги, колосниклар амортизатори бикрлиги, аррали цилиндр подшипниклари таянч амортизатори бикрлиги, колосниклар орасидаги масофанинг оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда тавсия этилган параметрлар асосида тола тозалагичнинг тажриба нусхаси тайёрланди. Мос равишда “REAL AGRO COTTON” УКга қарашли Қорасув пахта тозалаш корхонасининг ишлаб чиқариш шароитида мавжуд тола тозалагичга нисбатан қиёсий синов тажрибалари ўтказилди. (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 06.02.2023. 02/22-49-сон маълумотномаси). Натижада тола тозалагичнинг  тозалаш самараси мавжуд 1ВПУ тозалагичга нисбатан 5-6 % га ортган, толали чиқиндилар миқдори  1,8-1,9 % га камайди, тозаланган толадаги улюк ва ифлос аралашмалар миқдори 0,3% камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish