Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Жалоладдин Абдурахим ўғли
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани тозалашда аррачали барабан сегменти мустаҳкамлигини ошириш усулини такомиллаштириш” 05.02.03–“Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3683
Илмий раҳбар: Хакимов Шерқул Шергозиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Фарход Хайруллаевич техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш агрегати аррачали сегмент мустаҳкамлигини ва ишлаш ишончлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта таркибидаги аралашмаларнинг тозалаш агрегати аррачали сегменти билан таъсирлашувининг такомиллаштирилган назарий модели асосида сегмент ишончли ишлаши учун унинг қаттиқлигини ошириш зарурлиги исботланган;
тозалаш агрегатининг аррачали сегментини тайёрлашнинг такомиллашган технологияси ва лазерли кесишнинг рационал режимлари ишлаб чиқилган;
аррачали сегмент тишлари юзасини лазерли кесиш жараёнида лазер нури энергиясининг концентрланган таъсири остида металдаги углерод ва кислороднинг миқдорий нисбати ўзгаришида мустаҳкамлигини ошириш самарасига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта тозалаш машиналарининг аррачали барабани сегменти ишлаш муддатини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллашган аррачали сегмент “Hazorasp textil” МЧЖ кластери тасарруфидаги пахта тозалаш корхонасига жорий этилган. (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2023 йил 28 апрелдаги № 02/22-316 сонли маълумотномаси). Натижада, аррачали барабан сегменти ишлаш муддати 30 % га оширилишга, жараённинг тўхталишлар вақти камайишига ва тозалаш машиналарининг барқарор ишлашига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish