Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Баходир Тураевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани бошланғич ифлослигига қараб тозалашни мувофиқлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/2401
Илмий раҳбар: Парпиев Азимджан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Қадам Жуманиязов, техника фанлари доктори, профессор; Олимжон Саримсоқов, техника фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах полетехника институти институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани бошланғич ифлослигига қараб уни самарали тозалаш технологияси ва рационал режимларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тозалаш оқими сексияларини тозалаш самарадорлиги кинетикасини тажриба–синов асосида рационал тозалаш қайталиги ва қозиқчали барабанлар рационал сони аниқланган;
тозалаш жараёнида пахта бўлаги ва ифлослик тезлигига уларнинг массаси, қозиқчали барабанлар тезлиги, ишқаланиш коеффициенти ва зарбани пахтага урилиш бурчаги таъсирини ҳарактерловчи математик моделлар олинган, ифлослик ажралишини жадаллаштириш учун ишқаланиш коеффициентини рационал қийматлари аниқланган;
пахтани бошланғич ифлослиги ва намлигига қараб тозалаш самарадорлиги ва тола сифатини характерловчи математик моделлар асосида тозалагичларни рационал ишлаш режимлари ишлаб чиқилган;
пахта намлиги ва тозалагичларни иш унумдорлигини ўзгартириш хисобига пахтадаги қолдиқ ифлослик ва тола сифатини бошқариш имконияти чегаралари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани бошланғич ифлослигига қараб, уни тозалашни муқобиллашган режасини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижаси асосида:
 пахтани рационал тозалаш режаси Бўка пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган (Пахта тўқимачилик кластерлари уюшмасининг          2023 йил 19 майдаги 02/22-357-сонли маълумотномаси). Натижада И-ИИ-нав пахталарни тозалашда тозалаш самарадорлги 90-92% га етказилган, тола сифати яхшиланиб бир синфга кўтарилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish