Sayt test rejimida ishlamoqda

Артиков Курбоназар Амановичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Олий таълим муассасаларининг молиявий манбалари бўйича харажатлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш », 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt732.
Илмий раҳбар: Меҳмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менглиқулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларининг молиявий манбалари бўйича харажатлар ҳисобини ва назоратини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган талабалар турар жойи ҳамда нашриёт ишлари даромадлари ҳисобини юритишда
520300 (262) - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” счёти таркибида 520310 (262/ТТЖ) - “Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича талабалар турар жойи учун ҳисобланган даромадлари” ҳамда 520311 (262/Нашр) - “Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича нашриёт учун ҳисобланган даромадлари” номли алоҳида ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида мавжуд кредиторлик қарзларни ривожлантириш жамғармаси манбалари ҳисобидан тугатиш мақсадида харажат сифатида тан олиниши учун 741000 (261) - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 741010 (261/ТТЖ) - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан талабалар турар жойларини қисман сақлаш учун амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ҳамда 741011 (261/Нашр) – “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан нашриёт учун амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига давлат олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ажратмаларнинг миқдорини 5 фоиздан 4 фоизга тушириш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида молиялаштириш манбаалари бўйича харажатлар ҳисоби бўйича молиявий назорат ва ички аудит тадбирларини ўтказиш, натижаларини расмийлаштиришнинг ташкилий механизми таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг молиявий манбалари бўйича харажатлар ҳисоби ва молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
олий таълим муассасаларида бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган талабалар турар жойи ҳамда нашриёт учун даромадлар ҳисобини юритишда 520300 (262) - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” счёти таркибида 520310 (262/ТТЖ) - “Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича талабалар турар жойи учун ҳисобланган даромадлари” ва 520311 (262/Нашр) - “Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича нашриёт учун ҳисобланган даромадлари” ишчи счётларини очиш таклифи Урганч давлат университетининг 2023-йил 4-январдаги
1-ИТБ§8-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-августдаги 03/29-2001-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ривожлантириш жамғармасига тушадиган даромадларни алоҳида ҳисобга олиш, улар юзасидан аналитик ҳисоб ишларини юритиш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган;
олий таълим ташкилотларида мавжуд кредиторлик қарзларни ривожлантириш жамғармаси манбалари ҳисобидан тугатиш мақсадида харажат сифатида тан олиниши учун 741000 (261) - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 741010 (261/ТТЖ) – “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан талабалар турар жойларини қисман сақлаш учун амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ва 741011 (261/Нашр) – “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан нашриёт учун амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларини очиш таклифи Урганч давлат университетининг 2023-йил 4-январдаги 1-ИТБ§8-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил  21-августдаги 03/29-2001-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан талабалар турар жойларини қисман сақлаш учун амалга оширилган харажатларни алоҳида ҳисобга олиш, улар юзасидан аналитик ҳисоб ишларини юритиш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига давлат олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ажратмаларнинг миқдорини 5 фоиздан 4 фоизга тушириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019-йил 26-февралдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом”да ўз аксини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-августдаги 03/29-2001-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ажратмаларни миқдори 5 фоиздан 4 фоизга туширишга ва ажратмалар инсон омилининг аралашувисиз, автоматик тарзда ўтказилишига эришилган;
олий таълим муассасаларида молиялаштириш манбаалари бўйича харажатлар ҳисоби бўйича молиявий назорат ва ички аудит тадбирларини ўтказиш, натижаларини расмийлаштиришнинг ташкилий механизми таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 20-июндаги “Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги марказий аппарати ходимларининг лавозим ёʻриқномлари ва таркибий бўлинмалари Низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 272-сон буйруғида ўз аксини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-августдаги 03/29-2001-сон маълумотномаси). Натижада,  ички аудит ходимларининг вазифа ва мажбуриятларини аниқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish