Sayt test rejimida ishlamoqda

Жиянов Абдунор Бобокуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карер бортларини турғунлиги бўйича ҳудудлаштириш ва контур олди ҳудудида портлатиш ишлари технологиясини асослаш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3620.
Илмий раҳбар: Назаров Зоир Содикович, техника фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Ўринов Шерали Рауфович, техника фанлари доктори, доцент; Махмудов Азамат махмудович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ жинслари массивининг геомеханик шароитларини ҳисобга олган ҳолда карер бортларини турғунлиги бўйича ҳудудлаштириш ҳамда кон ишларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун карернинг контур олди ҳудудида портлатиш ишларини олиб бориш технологиясини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ жинси массивларининг бир хил физик-техник хусусиятларини ва борт турғунлиги чегаравий коеффициентини белгиловчи горизонтал кучланишларни аниқлаш орқали карер бортларини турғунлик мезони бўйича геодинамик ҳудудлаштиришнинг илмий ёндашуви асосланган;
лаборатория тадқиқотлари орқали аниқланадиган Юнг эластиклик модули, илашиш кўрсаткичи, ички ишқаланиш бурчаги ва Пуассон коеффициентларини ҳисобга олган ҳолда чекланган элементлар ва чегаравий мувозанат усуллари асосида аниқланган ҳисоблаш кўрсаткичларини таққослаш йўли билан карер бортлари қиялик бурчакларининг оптимал турғун параметрлари асосланган;
Мидас ГЦ НХ дастури асосидаги ҳисоб-китобларга таяниб, 12 та ҳудудлаштириш қирқими бўйича чекланган элементлар усулидан фойдаланган ҳолда карер бортлари контурининг турғун қияликлар кўрсаткичлари аниқланган;
карер майдонининг турли ҳудудлаштирилган зоналари учун контур олди ҳудуди ҳимоялаш зонасининг кенглиги ва портловчи модданинг оптимал солиштирма сарфи аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Карер бортларини турғунлиги бўйича ҳудудлаштириш ва контур олди ҳудудида портлатиш ишларини олиб бориш технологиясини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карер бортларини турғунлиги бўйича оптимал қиялик бурчаклари асосида ҳудудлаштириш ҳамда контур олди ҳудудларида портлатиш ишларини олиб бориш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Марказий кон бошқармаси Ауминзо-Амантай конининг Шимолий ва Марказий Амантайтов карерларида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 29 майдаги 23.01-01-07/244-сон маълумотномаси). Натижада, карер майдонининг турли ҳудудлаштирилган зоналари учун контур олди ҳудуди ҳимоялаш зонасининг кенглиги ва портловчи модданинг оптимал солиштирма сарфи аниқлаш имконини берган;
карер майдонини ҳудудлаштириш методикаси ва борт қиялиги турғунлиги коеффициентига боғлиқ бўлган балли тизим бўйича тоғ жинсларининг физика-механик хусусиятларини геометризацилаш методикаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Марказий кон бошқармаси Ауминзо-Амантай конининг Шимолий ва Марказий Амантайтов карерларида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 29 майдаги 23.01-01-07/244-сон маълумотномаси). Натижада, кончилик ишларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish