Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтамишова Гулноза Қаршибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўта юқори частотали нурланиш  ёрдамида маҳаллий донни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т2268.
Илмий раҳбар: Мажидова Наргиза Қахрамоновна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, ДСc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Курбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Жахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта юқори частотали диапазон энергиясида ишлов бериш орқали новвойлик хоссалари паст маҳаллий буғдой навларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш ва уларнинг новвойлик хоссаларини яхшилаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий буғдой донидан тортилган навли новвойлик унининг технологик хоссаларини яхшилаш усули ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги назарий жиҳатдан асосланган.
ўта юқори частотали диапазон энергиясида ишлов беришнинг маҳаллий буг'дой дони навларининг физик-кимёвий ва технологик хусусиятларига та'сири   илмий жиҳатдан асосланган;
ўта юқори частотали диапазон энергиясида ишлов бериш орқали навли новвойлик унининг хоссаларини яхшилаш технологияси ишлаб чиқилган;
биологик ва нонвойлик хоссалари паст ундан нон тайёрлашнинг технологик шароитлари бўйича асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий дон навларини ўта юқори частотали диапазон энергиясидан  фойдаланган ҳолда қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўта юқори частотали диапазон энергиясида биологик ва нонввойлик  хоссалари паст маҳаллий буғдой донларига  ишлов бериш технологияси «Ўздонмаҳсулот» АКнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўздонмаҳсулот» АК 2023 йил 5 майдаги АК/6-1-2/67-353-сон маълумотномаси). Натижада, биологик ва нонввойлик хоссалари паст маҳаллий буғдой донларини ўта юқори частотали диапазон энергияси ёрдамида ишлов берилиб  унинг биологик ва нонввойлик хоссаларини ошириш имконияти яратилди;
ГТИ босқичида биологик ва нонввойлик  хоссалари паст маҳалий буғдой донларини  ўта юқори частотали диапазон энергиясида ишлов бериш технологияси Сирдарё вилояти « Ховос дон » АЖ нинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйиша истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2023 йил 5 майдаги АК/6-1-2/67-353-сон маълумотномаси ). Натижада, донни майдалашга тайёрлашда ишлов бериш ва самарадорлик технологияси сифати ошишини таъминлаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish