Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Баходиржон Икромжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тобланган пўлатларни юқори тезликда торецли фрезалашда деталлар сирт қатлами сифатини таъминлаш”, 05.02.05 – “Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб ускуналар” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Файзиматов Шуҳрат Номанович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Умаров Толиб Умарович, техника фанлари доктори, профессор; Равшанов Жамшид Равшанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган Муҳандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тобланган пўлатларни юқори тезликда торесли фрезалашда деталлар сирт қатлами сифатини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тобланган пўлатдан тайёрланган деталларнинг юза қатламига фрезалаб ишлов бериш технологияси деталларнинг тобланганлик қатламининг чуқурлиги ва фреза ишчи қисмининг ўлчамларига боғлиқлик даражаси асосида ишлаб чиқилган;
тобланган пўлатдан тайёрланган деталларга ишлов бериш қурилмаси ва технологияси деталнинг геометрик ўлчамлари билан ишлов бериш қурилмасига маҳкамлаш нуқталари орасидаги мутаносибликни таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
 тобланган пўлатлардан тайёрланган деталларга ишлов бериш режимининг математик модели ҳосил қилинадиган юза текислиги ва фрезалаш дастгоҳининг тезлиги асосида ишлаб чиқилган;
тобланган пўлатларга юқори тезликда торесли фрезалаб механик   ишлов бериш натижасида, материал хоссаларини аниқлаш имконини берадиган детал юза қатламидаги, технологик қолдиқ кучланишларни ҳосил бўлиш модели, дифрактометр жиҳози диаграммаси асосида ишлаб чиқилган;
тобланган пўлатларга юқори тезликда механик ишлов беришда  ғадир – будирлик, микроқаттиқлик, фазали-таркиб хоссалари ва детал юза қатлами сифатига таъсир қилувчи омилларни тажрибавий тадқиқ қилиш услубини аниқлаш учун, эмперик моделлар ишлаб чиқилган;
юқори тезликда торесли фрезалаб, механик ишлов беришнинг мақбул маъромларини аниқлаш қўлланилган. Бунинг учун материал юза қатламида қолдиқ кучланиш, юзанинг ғадир-будирлиги, пухталаниш, детал юза қатламининг фазали таркиб хоссалари (қизиш ҳарорати бўйича), кесувчи асбоб турғунлиги, ишлов бериш аниқлиги, дастгоҳ паспорт маълумотлари бўйича бир қатор технологик чекловлар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тобланган пўлатларни юқори тезликда торесли фрезалашда деталлар сирт қатлами сифатини таъминлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
тобланган пўлатдан тайёрланган деталларнинг юза қатламига фрезалаб ишлов бериш технологияси Навоий кон – металлургия комбинати қошидаги Навоий машинасозлик заводи корхонасига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2022 йил 19 ноябрдаги 23.01-01-07/770-сон маълумотномаси). Натижада пўлат деталларнинг юза қатламининг сифат кўрсаткичи 5-7% га ошган;
тобланган пўлатдан тайёрланган деталларга ишлов бериш қурилмаси ва технологияси Навоий кон – металлургия комбинати қошидаги Навоий машинасозлик заводи корхонасига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2022 йил 19 ноябрдаги 23.01-01-07/770-сон маълумотномаси). Натижада пўлат деталларга ишлов бериш самарадорлиги 5-7% га ошган;
 тобланган пўлатлардан тайёрланган деталларга ишлов бериш режимининг математик модели Навоий кон – металлургия комбинати қошидаги Навоий машинасозлик заводи корхонасига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2022 йил 19 ноябрдаги 23.01-01-07/770-сон маълумотномаси). Натижада фреза кескичларининг мустахкамлиги ва хизмат муддати 6-8 % га ошган.
Жорий қилинган усул в ава ишлов бериш технологияси автоматлаштирилган ишлаб чиқариш самарадорлигини, сифатини, ишончлилигини, унумдорлигини ва энергия ресурсларини камайтириш ишлаб  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish