Sayt test rejimida ishlamoqda

Валихонов Достонбек Азим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полимер материаллардан тайёрланадиган цилиндрсимон деталларнинг ташқи юзаларига токарлик ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.05 – “Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб ускуналар” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3687
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Файзиматов Шуҳрат Номанович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Умаров Толиб Умарович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Азамат Ҳайитович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган Муҳандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади полимер материаллардан тайёрланган цилиндрсимон деталларнинг ташқи юзаларига токарлик ишлов бериш техналогиясини такомиллаштиришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер материалдан тайёрланган загатовкани дастлабки прокатлаш технологияси асосида прокатлаш натижасида ҳосил бўладиган зўриқиш кучларининг қиймати асосида ишлаб чиқилган;
полимер материалдан тайёрланган деталларига дастлабки думалатиш усули думалатиш жараёнида ҳосил бўладиган босимнинг загатовкада тақсимланиш характери асосида ишлаб чиқилган;
полимер материалга ишлов бериш жараёнини амалга ошириш имконини берувчи махсус қурилманинг конструксияси загатовканинг геометрик ўлчамларига нисбатан ишлов бериш юзасининг нисбатига кўра ишлаб чиқилган;
ПКМдан тайёрланадиган цилиндрсимон деталларни кесиш жараёнида кесиш кучининг ўзгариши ва қиринди ҳосил бўлиш жараёнининг параметри аниқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полимер материаллардан тайёрланадиган цилиндрсимон деталларнинг ташқи юзаларига токарлик ишлов бериш технологиясини  такомиллаштириш  учун олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
полимер материаллардан тайёрланган хом ашёнинг дастлабки прокатлаш технологияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи “Фарғона механика заводи” МЧЖ корхонасига жорий қилинди (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 31 августдаги №1383-сон маълумотномаси). Натижада полимер материаллардан тайёрланган хом ашёнинг ишлов бериладиган сиртининг тўғри шаклидан оғиши 26-33% пасайган;
полимер материалдан тайёрланган деталларига дастлабки думалатиш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи “Фарғона механика заводи” МЧЖ корхонасига жорий қилинди (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 31 августдаги №1383-сон маълумотномаси). Натижада полимер материалларнинг ишлов берилган юза текислиги 2 мартага ошган;
ўрганилайтган материаллар загатовкасини дастлабки думалатиш усулини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи “Фарғона механика заводи” МЧЖ корхонасига жорий қилинди (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 31 августдаги №1383-сон маълумотномаси). Натижада ишлов берилаётган детал юзаси ғадир-будурлик даражасини одатдаги токарлик ишловини бериш усули билан қиёсланганда 2 маротаба пасайиши таъминланган;
полимер материалдан тайёрланган детални олдиндан прокатлаш қурилмаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи “Фарғона механика заводи” МЧЖ корхонасига жорий қилинди (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 31 августдаги №1383-сон маълумотномаси). Натижада полимер материалларидан тайёрланган деталларга ишлов бериш унумдорлигини 1,1-1,5 маротаба оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish