Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Алишер Иброимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иқтисодиётни ривожланишида хизматлар соҳасининг таъсирини статистик баҳолаш (Тошкент вилояти мисолида)”
08.00.06 – Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2023.2.PhD/Iqt2937
Илмий раҳбар: Хужакулов Хаитмурат Джавлиевич иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: М.А.Умарова иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Х.С.Мухиддинов иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда хизматлар соҳаси фаолиятини статистик тадқиқ қилиш, эконометрик моделларини тузиш ҳамда истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
алоҳида олинган хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини статистик баҳолашда индикатив омилларни комплекс қўллаган ҳолда ҳудудлар кесимида соҳани ривожлантиришнинг интеграл кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини иқтисодий ривожланиш   ҳолати, даражаси ва тенденсиялари ҳамда таркибий ўзгаришлари ҳисобга олиниб, иқтисодий индекслар тизимини қўллаш ҳисобига хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлиги кўп омилли статистик усулларда баҳоланган;
халқаро иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи тамойилларини қўллаган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаларини динамик ривожлантиришни ҳисобга олиб, соҳани ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётига таъсири статистик баҳоланган;
хизмат кўрсатиш соҳасида статистик ахборотларнинг шаффофлиги, тезкорлиги ва тўлиқлигини таъминлаш мақсадида статистик кузатув шаклларининг қўшимча кўрсаткичлар ва индикаторлар билан кенгайтириш ҳамда танланма кузатув усулларини қўллаш асосида ҳудудлар кесимида соҳанинг ахборотлар базаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бажарилган тадқиқотлар асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
алоҳида олинган хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини статистик баҳолашда индикатив омилларни комплекс қўллаган ҳолда ҳудудлар кесимида соҳани ривожлантиришнинг интеграл кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқиш   (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2023 йил 05 октябдаги №01/1-01-15/2-189-сонли маълумотномаси). Натижада  ҳудудлар кесимида хизмат кўрсатиш соҳасини иқтисодий фаолиятини баҳоловчи статистик кўрсаткичлар тизими аниқланган;
ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини иқтисодий ривожланиш   ҳолати, даражаси ва тенденсиялари ҳамда таркибий ўзгаришлари ҳисобга олиниб, иқтисодий индекслар тизимини қўллаш ҳисобига хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлиги кўп омилли статистик усулларда баҳоланган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2023 йил 05 октябдаги №01/1-01-15/2-189-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик орқали Тошкент вилоятида ХКС иқтисодий фаолияти кўп омилли таҳлил қилиниб, илмий хулосалар чиқарилган;
халқаро иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи тамойилларини қўллаган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаларини динамик ривожлантиришни ҳисобга олиб, соҳани ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётига таъсири статистик баҳоланган (Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2023 йил 07 июндаги № 01/1-11-10/2-399-сонли маълумотномаси). Унга кўра ҳудудда савдо хизматлари, транспорт хизматлари, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларни ҳудудда ривожлантириш таклифи берилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида статистик ахборотларнинг шаффофлиги, тезкорлиги ва тўлиқлигини таъминлаш мақсадида статистик кузатув шаклларининг қўшимча кўрсаткичлар ва индикаторлар билан кенгайтириш ҳамда танланма кузатув усулларини қўллаш асосида ҳудудлар кесимида соҳанинг ахборотлар базаси такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 10 октябрдаги №01/1-04-14/2-63-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик орқали  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Хизматлар соҳаси статистикаси бошқармасида юритиладиган  «Шахсий автомототранспорт эгаларининг ташиш фаолияти тўғрисида сўровнома»си шаклини такомиллаштириш таклифи амалиётга жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish