Sayt test rejimida ishlamoqda

Абраев Тулқин Эсановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ҳудуд шароитида хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришнинг истиқбол имкониятлари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2738.
Илмий раҳбар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Болтаев Шавкат Шарипович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Қорақалпогʻистон Республикасида хизмат кўрсатиш тармогʻининг истиқболли имкониятларидан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпогʻистон Республикаси шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ривожлантириб, мақсадли лойиҳаларни дастлабки босқичда молиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда ҳудуд ихтисослашуви ва инфратузилмавий таъминланганлик даражасини эътиборга олган ҳолда истиқбол мақсадларига кўра хизмат кўрсатиш обектларини устувор ташкил этиш ва халқаро ёʻллар бўйида хизмат кўрсатиш обектларини жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақада хизмат кўрсатиш (чакана савдо, умумий овқатланиш, транспорт хизматлари, жойлаштириш хизматлари ва бошқ.) тадбиркорлик субектлари учун ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ва маҳаллий солиқлар ставкасини пасайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қорақалпогʻистон Республикасида хизматлар имкониятларини ишлаб чиқаришга фаол жалб қилган ҳолда соҳа ривожланиш истиқбол мақсадларига кўра хизматлар ҳажмининг 2026-йилгача ссенарийли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудуд шароитида хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришнинг истиқбол имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ривожлантириб, мақсадли лойиҳаларни дастлабки босқичда молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги ПҚ-104-сон «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 20-июлдаги 02/345-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши натижасида минтақада хизматлар соҳасини ривожлантириш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш лойиҳаларига жами 35 млрд. сўм ажратилиб, шу жумладан меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш лойиҳаларини молиялаштириш имконини берган;
ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда ҳудуд ихтисослашуви ва инфратузилмавий таъминланганлик даражасини эътиборга олган ҳолда истиқбол мақсадларига кўра хизмат кўрсатиш обектларини устувор ташкил этиш ва халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш обектларини мақсадли жойлаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги ПҚ-104-сон «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 20-июлдаги 02/345-сон маълумотномаси). Қарор бўйича тадбирлар реализацияси ҳудудда хизматлар соҳасини мақсадли параметрларга йўналтириш ва хизматларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондиришга, соҳа обектларининг молиявий имкониятларини кенгайтиришга ва халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш обектларини замонавий талабларга кўра ташкил этилишига муайян даражада хизмат қилган;
минтақада хизмат кўрсатиш (чакана савдо, умумий овқатланиш, транспорт хизматлари, жойлаштириш хизматлари ва бошқ.) тадбиркорлик субектлари учун ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ва маҳаллий солиқлар ставкасини пасайтиришга йўналтирилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги ПҚ-104-сон «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 20-июлдаги 02/345-сон маълумотномаси). Мазкур қарорга биноан 2022-йил 1-апрелдан 2025-йил 1-январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субектлари учун ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ва маҳаллий солиқлар ставкаси 1 фоиз этиб белгиланиб, улар айланма маблағлари кўпайишига ҳамда ҳудудда хизмат кўрсатиш тармоғини ривожланишига рағбат ва шароит яратилишига муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар имкониятларини ишлаб чиқаришга фаол жалб қилган ҳолда соҳа ривожланиш истиқбол мақсадларига кўра хизматлар ҳажмининг 2026-йилгача ссенарийли прогнози бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги ПҚ-104-сон «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 20-июлдаги 02/345-сон маълумотномаси). Таклифлар минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг йиғма мақсадли параметрларининг амалга оширилишида янгидан ташкил этиладиган 3032 та хизмат кўрсатиш обектлари ва 42,0 мингта янги иш ўринларини яратилишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish