Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиева Наргиза Шухратовнанинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида ички аудит методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Iqt223.
Илмий маслаҳатчи: Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида ички аудит методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро сертификат эгаси бўлган ички аудиторга малака сертификатини бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтиришда уларни малака имтиҳонидан озод этиш таклиф этилган;
ички аудиторга малака сертификатини дастлаб беш йиллик муддатга бериш, унинг амал қилишини навбатдаги ўн йиллик муддатга ва кейинчалик муддациз даврга узайтириш зарурлиги асосланган;
акциядорлик жамиятларида назорат воситалари рискини жавобгарлик марказларига қайта тақсимлаш орқали ички аудит натижавийлигини ошириш асосланган;
акциядорлик жамиятларида оператив бошқарув, ички назорат ва ички аудит компонентларидан иборат уч чизиқли ҳимоя моделини қўллаш орқали ички аудит самарадорлигини ошириш асосланган;
акциядорлик жамиятларида операцион рискларни пасайтириш устидан назоратни ички аудит хизмати иши сифатини ички баҳолаш мезонлари таркибига киритиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксиядорлик жамиятларида ички аудит методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро сертификат эгаси бўлган ички аудиторга малака сертификатини бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтиришда уларни малака имтиҳонидан озод этишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисида низом»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги 06/04-01-32/1587-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида халқаро сертификатга эга бўлган ички аудиторларнинг малака имтиҳонини топширишидан озод этишга эришилган;
ички аудиторга малака сертификатини дастлаб беш йиллик муддатга бериш, унинг амал қилишини навбатдаги ўн йиллик муддатга ва кейинчалик муддациз даврга узайтиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисида низом»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги 06/04-01-32/1587-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички аудиторларни сертификатлаш тизимининг такомиллашувига ва малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтиришда имтиёзлар берилишига эришилган;
акциядорлик жамиятларида назорат воситалари рискини жавобгарлик марказларига қайта тақсимлаш орқали ички аудит натижавийлигини ошириш бўйича таклифдан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда ички аудит текширувларини ўтказиш жараёнида фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 01 августдаги 01/2258-23-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида назорат воситалари рискининг пасайишига, ички аудит натижавийлиги ва иш сифатининг ошишига эришилган;
акциядорлик жамиятларида оператив бошқарув, ички назорат ва ички аудит компонентларидан иборат уч чизиқли ҳимоя моделини қўллаш орқали ички аудит самарадорлигини ошириш бўйича таклифдан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда «Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низом»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖда 2023 йил 01 августдаги 01/2258-23-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнлар самарадорлиги ошишига эришилган;
акциядорлик жамиятларида операцион рискларни пасайтириш устидан назоратни ички аудит хизмати иши сифатини ички баҳолаш мезонлари таркибига киритиш бўйича таклифдан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низом»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 01 августдаги 01/2258-23-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида операцион риск даражасининг пасайишига ва ички аудит хизмати иши сифати ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish