Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабов Бунёд Абдухалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда корпоратив қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2775
Илмий раҳбар: Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Акрамжон Икромжон ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда корпоратив қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш юзасидан хулосалар илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ликвидлилик ва инвестицион жозибадорлик юқори даражасини таъминлаган ҳолда оддий акциялар қўшимча эмиссияси ҳисобига эмиссион даромадни ошириш таклиф этилган;
банклар акцияларини мувафақиятли оммавий жойлаштиришга эришиш нуқтаи назаридан дивидендлар мунтазамлиги, стратегияси ва кафолати тартибини жорий этиш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш таклиф этилган;
«битта акция – битта лот» принципи асосида акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш (ИПО) амалиётига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари ҳамда уларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш орқали муваффақиятли оммавий жойлаштиришга эришиш таклиф этилган;
фонд биржаси акциялар бозори асосий сексиясида битим қийматига кўра комиссия тўловларини 0,1-0,45 фоиз, музокаралар ва Репо битимлари сексияларида эса 0,22-0,5 фоиз доирасида белгилаш орқали акциялар савдоси ҳажмини ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда корпоратив қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ликвидлилик ва инвестицион жозибадорлик юқори даражасини таъминлаган ҳолда оддий акциялар қўшимча эмиссияси ҳисобига эмиссион даромадни ошириш таклифи Трастбанк ХАТБ томонидан амалиётга жорий этилган (Трастбанк ХАБнинг 2023 йил 28 августдаги 01-29/3674 рақамли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилда банкнинг 200 миллиард сўмлик оддий акциялари очиқ обуна тартибида “Тошкент” РФБда муваффақиятли жойлаштирилган ва хусусий капитал 1,5 триллион сўмдан ошишига эришилган;
банклар акцияларини мувафақиятли оммавий жойлаштиришга эришиш нуқтаи назаридан дивидендлар мунтазамлиги, стратегияси ва кафолати тартибини жорий этиш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш бўйича таклифи Трастбанк ХАБнинг 2023 йил учун белгиланган дивиденд сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Трастбанк ХАБнинг 2023 йил 28 августдаги 01-29/3674 рақамли маълумотномаси). Натижада  2023 йил январ – май ойлари давомида номинал қиймати 1000 сўм бўлган банк оддий акциялари фонд биржасида 7371,91 – 10599 сўм оралиғида котировкаланиши таъминланган;
«битта акция – битта лот» принципи асосида акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш (ИПО) амалиётига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари ҳамда уларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш орқали муваффақиятли оммавий жойлаштиришга эришиш бўйича таклифи Трастбанк ХАБнинг ИПОга чиқиш ва муваффақиятли ўтказиш бўйича йўл харитасида ўз аксини топган (Трастбанк ХАБнинг 2023 йил 28 августдаги 01-29/3674 рақамли маълумотномаси). Натижада банк устав капиталининг 0,001 фоиз қўшимча акциялари оммавий савдоларга қўйилиши белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish