Sayt test rejimida ishlamoqda

Миразизова Шахноза УлуғБековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлигини статистик баҳолашнинг  услубий жиҳатларини такомиллаштириш”,
    08.00.06 - Эконометрика ва статистика
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2021.2.PhD/Iqt1679
    Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03
    Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Хотамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
    Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда аҳолининг бандлигини статистик баҳолашнинг услубий жиҳатларини тадқиқ этиш ва истиқболларини прогнозлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
         III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иқтисодий фаолият турлари бўйича ходимларни ишга қабул қилиш айланмаси, ишдан бўшаган ходимлар айланмаси, ходимлар алмашинуви коеффициентларидан фойдаланиш асосида иқтисодиётдаги даврий тебранишлар таъсирида меҳнат бозорида вужудга келувчи номутаносибликнинг бандликдаги қўнимсизликка таъсирини статистик баҳолашни такомиллаштириш таклифи асосланган;
меҳнат бозоридаги аҳоли бандлиги ҳолатини ўзаро омилли боғланишлар асосида кўп омилли статистик таҳлил қилишда  иш берувчининг ишчи кучига сарфляган харажатлари миқдори кўрсаткичидан фойдаланиш асосида аҳоли бандлигини статистик баҳолашни услубий жиҳатдан такомиллаштириш асосланган;
донор минтақалар ва рецепиент (қабул қилувчи) минтақаларда миграция кўлами ва унинг натижаларини статистик баҳолаш имкониятини таъминлаш орқали ички меҳнат миграцияси бўйича статистик кузатишни такомиллаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон иқтисодиётида банд аҳоли сони ўзгаришининг кўп омилли модели асосида 2030-йилга қадар ўрта муддатли статистик прогноз кўрсаткичлари  ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли бандлиги ва ишчи кучи салоҳиятини замонавий статистик услубларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқтисодий фаолият турлари бўйича ходимларни ишга қабул қилиш айланмаси, ишдан бўшаган ходимлар айланмаси, ходимлар алмашинуви коеффициентларидан фойдаланиш асосида иқтисодиётдаги даврий тебранишлар таъсирида меҳнат бозорида вужудга келувчи номутаносибликнинг бандликдаги қўнимсизликка таъсирини статистик баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 10-августдаги 01/00–04/12–7209-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда бандлик ҳолатини турли умумлаштирувчи кўрсаткичлар орқали статистик баҳолаш имкониятлари яратилган;
меҳнат бозоридаги аҳоли бандлиги ҳолатини ўзаро омилли боғланишлар асосида кўп омилли статистик таҳлил қилишда  иш берувчининг ишчи кучига сарфляган харажатлари миқдори кўрсаткичидан фойдаланиш асосида аҳоли бандлигини статистик баҳолашни услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан аҳоли бандлигини статистик баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 10-августдаги 01/00–04/12–7209-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда бандлик ҳолатини миллий статистика тизими фаолиятидаги йўналишларини баҳолаш ҳамда ахборотлар базасини яхшилаш имкони яратилган;
донор минтақалар ва рецепиент (қабул қилувчи) минтақаларда миграция кўлами ва унинг натижаларини статистик баҳолаш имкониятини таъминлаш орқали ички меҳнат миграцияси бўйича статистик кузатишни такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан аҳоли бандлигини статистик баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 01/1–12–17/2–256-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда бандлик ҳолатини кўп омилли статистик таҳлил қилиш имкониятлари яратилган;
Ўзбекистон иқтисодиётида банд аҳоли сони ўзгаришининг кўп омилли модели асосида ишлаб чиқилган 2030 йилга қадар ўрта муддатли статистик прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан аҳоли бандлигини статистик баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 6 ноябрдаги 01/1–12–17/2–256-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат ҳудудларида бандлик ҳолатини истиқболдаги |ривожланиш ҳолатини статистик баҳолаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish