Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандаров Мурод Лукмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари капиталини иқтисодий баҳолаш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1361
Илмий раҳбар: Бобоқулов Тўлқин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг саноат корҳоналарини кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банкларда саноат корхоналарини кредитлаш жараёнини оптималлаштириш, кредит портфелининг сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тижорат банки филиалларини кредит операциялари бўйича ягона андеррайтинг тизимига ўтказиш таклифи асосланган;
саноат корхоналарига ажратилган кредитлар ва улардан олинадиган фоизли даромадларнинг ўсиш суръатлари ўртасидаги мутаносибликни кредит операциялари бўйича фоиз маржасини йиллик бизнес режада белгилаш орқали та'минлаш таклифи ишлаб чиқилган;
тижорат банки кредит портфели ўсишини оптималлаштириш ва кредитларнинг контсентратсиялашуви таваккалчиликларини бошқариш мақсадида йирик қарздорларнинг қарз юкини тартибга солиш, йирик қарздорларни кредитлаш бўйича чекловларни ва қарз юки даражасининг рухсат этилган меъёрларини белгилашни назарда тутувчи қарз юкини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
кредитларнинг мақсадли ишлатилиши, муддатида қайтарилиши ва муаммоли кредитлар улушини камайтириш мақсадида масофавий ундириш колл-марказини ташкил этиш, қарздорларнинг тўлов интизоми ва банк айланмалари кўрсаткичлари таҳлили асосида банк кредит портфелини яшил (0≤Р1≤30 кун), сариқ (31≤Р2≤60 кун) ва қизил (61≤Р3≤90 кун) тоифаларга ажратган ҳолда мониторинг ўтказишнинг зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг саноат корхоналарини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банкларда саноат корхоналарини кредитлаш жараёнини оптималлаштириш, кредит портфелининг сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тижорат банки филиалларини кредит операциялари бўйича ягона андеррайтинг тизимига ўтказиш таклифи Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2020 йил 28 августдаги 139-сонли буйруғи ва Банк Бошқарувининг 2020 йил 11 сентябрдаги 103-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредит операциялари бўйича андеррайтингни ўтказиш тўғрисида»ги низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2022 йил 25 апрелдаги 02/4-2614/36-сонли ма'лумотномаси). Натижада, мижозларни кредитлаш жараёни оптималлаштирилди, кредитлар бўйича қарор қабул қилиш тезлиги                           2 баробарга оширилди ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки андеррайтинг тизими кредит портфелининг ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 3,4 мартага (112 410 млн.сўмдан, 380 108 млн.сўмгача) ошди;
саноат корхоналарига ажратилган кредитлар ва улардан олинадиган фоизли даромадларнинг ўсиш суръатлари ўртасидаги мутаносибликни кредит операциялари бўйича фоиз маржасини йиллик бизнес режада  белгилаш орқали та'минлаш таклифидан Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамияти Бошқарувининг 2020 йил 16 ноябрдаги 126-сонли қарори билан «Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2021 йилга мўлжалланган Бизнес-режаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2022 йил 25 апрелдаги 02/4-2614/36-сонли ма'лумотномаси). Натижада, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан саноат корхоналарига берилган кредитларнинг ўсиш суръати 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 5,1 фоизни, улардан олинган фоизли даромадларни ўсиш суръати 5,5 фоизни  ташкил этди;
тижорат банки кредит портфели ўсишини оптималлаштириш ва кредитларнинг контсентратсиялашуви таваккалчиликларини бошқариш мақсадида йирик қарздорларнинг қарз юкини тартибга солиш, йирик қарздорларни кредитлаш бўйича чекловларни ва қарз юки даражасининг рухсат этилган меъёрларини белгилашни назарда тутувчи қарз юкини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш таклифи Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2020 йил 24 декабрдаги 208-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қарз юки даражасини ҳисоблаш ва уни банкнинг кредит рискини камайтириш учун қўллаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2022 йил 25 апрелдаги 02/4-2614/36-сонли ма'лумотномаси). Натижада, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг саноат корхоналари кредит портфелида муаммоли кредитлар ҳажми 2021 йилдаги 4,7 фоиздан 2022 йилда 2,7 фоизгача  ёки  279 300 млн.сўмга камайишига эришилди;
кредитларнинг мақсадли ишлатилиши, муддатида қайтарилиши ва муаммоли кредитлар улушини камайтириш мақсадида масофавий ундириш колл-марказини ташкил этиш, қарздорларнинг тўлов интизоми ва банк айланмалари кўрсаткичлари таҳлили асосида банк кредит портфелини яшил (0≤ Р1≤ 30 кун), сариқ (31≤Р2≤ 60 кун) ва қизил (61≤Р3≤ 90 кун)  тоифаларга ажратган ҳолда мониторинг ўтказиш таклифи Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2022 йил 7 февралдаги 97х-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш департаменти, масофавий ундириш колл-марказини»  ташкил этилиши, «Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятида кредитларни мониторинг қилиш ва ундириш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки актсиядорлик жамиятининг 2022 йил 25 апрелдаги 02/4-2614/36-сонли ма'лумотномаси). Натижада, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки кредит портфелида муаммоли кредитлар ҳажми 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 1,51 фоизга (4,46 фоиздан 2,95 фоизга) ёки 667 155 млн.сўмга  камайишига, берилган кредитлар ва уларнинг та'миноти бўйича мониторинг самарадорлигини ошишига  эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish