Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимбаев Бауиржан Куралбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истиқболли товуқ кроссларидан тадбиркор хўжаликларида фойдаланишнинг инновацион технологиялари”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Qx939
Илмий раҳбар: Эрматов Юсупбек Амирович, биология  фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Уктам Хаджимуратович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холматов Анваржон Хакимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Паррандачилик фермер хўжалиги шароитида “Лоҳманн броwн-cлассиc”, “Лоҳманн сандй” кроссларига мансуб паррандалар маҳсулдорлигидан фойдаланишнинг истиқболли ёʻлларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон  Республикасининг жанубий ҳудудидаги фермер хўжаликларида истиқболли товуқ кроссларининг тухум маҳсулдорлигининг шаклланишига сақлаш, озиқлантириш, даражасининг ижобий таъсири  аниқланган;
“Лоҳманн броwн-cлассиc” кроссларида озуқани яхши ўзлаштириш хусусияти юқори бўлганлиги сабабли “Лоҳманн сандй” кросслларига нисбатан 4 ҳафталик ёшида 18 граммга, 20 ҳафталикда 51,35 граммга ва 20 ҳафталикда 208,15 граммга юқори бўлганлиги аниқланган;
тадбиркор хўжаликларида “Лоҳманн броwн-cлассиc” ва “Лоҳманн сандй” кросслларни ишлаб чиқилган тўла қийматли ратсион билан озиқлантириш ҳисобига бир йиллик тухум маҳсулдорлиги 314,2 ва 319,4 донага етказиш мумкинлиги исботланган;
Қорақалпоғистон шароитида “Лоҳманн броwн-cлассиc” ва “Лоҳманн сандй” кросслларни ишлаб чиқилган тўла қийматли ратсион билан озиқлантириш ҳисобига сўйим вазни 1433,2 ва 1170,8 г га, сўйим чиқимини 75,4 ва 72,9 фоизга етказиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истиқболли товуқ кроссларидан тадбиркор хўжаликларида фойдаланишнинг инновацион технологиялари ёʻналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Фермер хўжаликларида тухум етиштиришнинг инновацион технологиялари Қорақалпоғистон республикаси Элликқалъа тумани “Нуруммат Қурбанов” фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 10-июл  33/01-09-383-сон  маълумотномаси). Натижада 72 хафталик даврида тухум массаси 0,31-0,35 г га, товуқларнинг сақланувчанлиги 1,2 фоизга ошган. “Лоҳманн броwн-cлассиc” кроссга мансуб товуқларда тухум етиштиришнинг рентабеллик даражаси 18,3 ва “Лоҳманн сандй” товуқларида 13,6 фоизни ташкил этган.
Фермер хўжаликларида тухум етиштиришнинг инновацион технологиялари Қорақалпоғистон республикаси Элликқалъа тумани “Бўстон чиcкен” хусусий корхонасида жорий этилган (Қорақалпоғистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 10-июл  33/01-09-383-сон  маълумотномаси). Натижада 12 ойдаги тухум маҳсулдорлиги “Лоҳманн броwн-cлассиc” кроссларида 311,6 дона, “Лоҳманн сандй” кроссида 318,2 донани ташкил этган. Товуқ кроссларидан тухум ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги 11,1 ва 13,2 фоизни ташкил қилган.
Фермер хўжаликларида гўшт етиштиришнинг инновацион технологиялари  Қорақалпоғистон республикаси Тахиатош туманига қарашли “Янги замон хўжайли” фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 10-июл  33/01-09-383-сон  маълумотномаси). Натижада 80-ҳафталик даврида “Лоҳманн броwн-cлассиc” кроссига мансуб товуқларда тирик вазни 1870,6 г ни, “Лоҳманн сандй” товуқларида 1598,3 г га тенг бўлган. “Лоҳманн броwн-cлассиc” ва  “Лоҳманн сандй” кроссларидан гўшт етиштиришнининг иқтисодий самарадорлиги 26,1 ва 21,6 фоизни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish