Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркинов Фаррух Ботир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Автомобил йўл чизиқлари учун маҳаллий хомашёлар асосида шиша микросфералар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т3837.
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти..
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01
Расмий оппонентлар: Искендеров Ахмед Макседбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Гуламова Дилбар Джураевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хом-ашёлар асосида йўл чизиқлари учун функсионал ва юқори эксплуатацион хусусиятларга эга шиша микросфералар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жерой кварц қумининг кимёвий-минералогик таркиби (SiO2 - 97,72 %; Fe2О3 - 0,12 %) аниқланиб, меёрий хусусиятларга эга маҳсулотлар олиш учун таснифлаш, оттирка, магнитли сепарация, флотация ва кимёвий ишлов беришнинг комплекс бойитиш тизими асосланган;
Жерой кварц қумини физик-кимёвий усулда чуқур бойитишнинг ўзига хос технологик жихатларини ишлаб чиқиш натижасида, Фе2О3-0,01% га тушириш, SiO2 миқдорини 99,37 % га ошириш имконини берувчи технология яратилган;
SiO2-Al2O3-Na2O, SiO2-CaO-K2O ва SiO2-Al2O3-K2O тизимларида шиша ҳосил бўлиш шартлари аниқланиб, маҳсулот физик-кимёвий хусусиятларининг шиша омихтаси таркибидаги компонентларга боғлиқлиги асосланган;
шиша микросфералар ҳосил бўлишида юқори нур синдириш кўрсатгичи, ишқаланишга бардошлилиги, сфера ҳосил бўлиш шартлари ва бу хусусиятларга шиша таркибдаги компонентларнинг таъсир механизми асосланиб, сфера ҳосил бўлиш жараёнини осонлаштириш учун шиша сирт таранглигининг қиймати камида 350 мН/м бўлиши, сфера ҳосил бўлиш вақтини тезлаштириш учун шиша қовуқшқоқлиги ўзгаришининг ҳарорат диапазони 104 Пас дан 108 Пас гача 225 оC ни ташкил этиши кераклиги исботланган;
кварц қуми, доломит ва поташ каби маҳаллий хом ашёларга ишлов бериш асосида йўл чизиқлари учун функсионал ва юқори эксплуатацион хусусиятларга эга шиша микросфералар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чуқур бойитилган маҳаллий хомашёлардан юқори эксплуатацион хусусиятларга эга шиша микросфералар олиш ва уларни қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
SiO2-Al2O3-Na2O, SiO2-CaO-K2O ва SiO2-Al2O3-K2O тизимларида шиша омихтаси олиш технологияси «Валлей cолор» ХК ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси»нинг 2023 йил 21 августдаги 05/15-1665-сонли маълумотномаси). Натижада, шиша микросфералар нур синдириш коеффициентини 1,55 дан юқори қийматга, нур ўтказишини 92 % га ошириш имконини берган;
кварц хомашёсини физик-кимёвий усуллар билан бойитиш технологияси «Валлей cолор» ХК ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси» нинг 2023 йил 21 августдаги 05/15-1665-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хом ашёлар асосида маҳсулот тан нархи 25-30 % га арзонлаштирилган юқори оптик ҳамда механик хусусиятларга эга шиша микросфералар ишлаб чиқариш имконини берган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish