Sayt test rejimida ishlamoqda

Холтураев Бахриддин Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полимер таркибли биопарчаланадиган қон тўхтатувчи восита: олиниши, тузилиши, хоссалари», 02.00.05 – Селлюлоза ва селлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/К434.
Илмий раҳбар: Саримсоқов Абдушкур Абдухалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/FM/Т.36.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Чулпанов Комилжон Аминжонович, кимё фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: селлюлоза ҳосилалари ва калсий ионлари композисияси асосида юқори қон тўхтатиш хусусиятларга эга, биопарчаланувчан гемостатик композитлар яратиш, уларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий ва тиббий-биологик хоссаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори тозаликдаги НаКМС асосида кислотали муҳитда НаҲКМС сополимери олинган, намуналарнинг таркиби, хоссалари ва тузилиши аниқланган;
селлюлозани натрий гипохлорит ва водород пероксид билан оксидлаш орқали ОС олиш қонуниятлари тадқиқ этилган ва олиш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
селлюлоза ҳосилалари ва калсий хлорид асосида кукунсимон ва плёнка шаклидаги, биопарчаланувчан гемостатик препарат олинган, препарат олиш шароитларининг илмий ва амалий асослари яратилган;
селлюлоза ҳосилалари ва калсий хлорид асосида қон тўхтатиш хусусиятига эга бўлган, биопарчаланувчан кукунсимон ва плёнка шаклидаги “Гепросел” гемостатик препаратини олиш технологияси яратилган ва препаратнинг жарроҳлик амалиётида қон тўхтатиш хусусиятининг юқори самарадорлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Полимер таркибли биопарчаланадиган қон тўхтатувчи восита: олиниши, тузилиши, хоссалари” бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биопарчаланувчан қон тўхтатувчи жаррохлик воситалар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (ИАП 005906, 30.07.2019 й.). Натижада селлюлоза ҳосилалари (шу жумладан, НаҲКМС, ОС, НС) ва калсий хлорид асосида юқори қон тўхтатиш хусусиятига эга бўлган “Гепросел” гемостатик препаратини олиш имконини берган;
селлюлоза ҳосилалари (шу жумладан, НаҲКМС, ОС, НС) ва калсий хлорид асосида яратилган “Гепросел” гемостатик препарати ЎзР ССВ академик В.Вохидов номидаги РИЖИТМ томонидан 2015-2017 йилларда бажарилган АDSC-15.3.7 “Жарроҳликда тўқималарнинг мустаҳкамлиги ошириш ва самарадорлигини баҳолаш” мавзусидаги амалий лойиҳада қўлланилган (ЎзР ССВ РИЖИМТМ нинг 2021 йил 21-сентябрдаги 796-сонли маълумотномаси). Натижада “Гепросел” гемостатик препарати жигар жароҳатларида қон кетишини олдини олишда қўллаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish