Sayt test rejimida ishlamoqda

Халмирзаев Дилмурад Камиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кучсиз ўсувчи пайвандтагларда кўчат етиштириш асосида олча ва олхўрининг жадаллаштирилган боғларини барпо этишни агротехнологик асослари”, 06.01.07- Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Qx277
Илмий маслаҳатчи: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хўжамшукуров Нортожи Абдихолиқович, биология фанлари доктори, профессор; Намозов Ихтиёр Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кучсиз ўсувчи пайвандтагларда кўчат етиштириш асосида олча ва олхўрининг жадаллаштирилган боғларини барпо этишнинг агротехнологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олчанинг қурғоқчилик (сув танқислиги 24,3-24,7%) ва совуққа (-20-25℃) чидамли П-3 ва П-7, олхўрининг ОД 2-3 ва ОПА 15-2 (сув танқислиги 18,1-19,5%) пайвандтаглари танланган;
кучсиз ўсувчи пайвандтагларда олча ва олхўри кўчатларини етиштиришда пайвандуст куртакларнинг юқори тутувчанлиги (88,0-89,6%) ва энг кўп кўчат чиқишини (46619-47613 дона/га) таъминловчи пайванд қилиш муддати (30 июл – 10 август) аниқланган;
олхўри ва олча дарахтларининг энг яхши ўсиб, ривожланиши ва юқори ҳосилдорлигини таъминловчи экиш схемаси (4,0х3,0 м) илмий асосланган;
олча ва олхўри дарахтлари ассимилятсия юзасини ривожланиши ва фотосинтез маҳсулдорлигининг шакл бериш усулига коррелятсион боғлиқлиги асосланган (Р2=0,89-1,0);
олча дарахтларига 5 скелет шохли (19,8 т/га) ва олхўри дарахтларига ярусли (39,9 т/га) шакл берилганда энг юқори ҳосилдорлик ва мевасининг сифатли бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. кучсиз ўсувчи пайвандтагларда кўчат етиштириш асосида олча ва охўри боғларини барпо этишни жадаллаштиришнинг агротехнологик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
боғдорчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун «Интенсив олча ва олхўри боғларида дарахтларнинг шох-шаббасига шакл бериш» номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 ноябрдаги 07/21-21-07/466-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун олча ва олхўридан юқори ҳосил етиштиришда амалий қўлланма сифатида хизмат қилган;
олча ва олхўри кўчатларини ўсиш кучи турли бўлган пайвандтагларда куртак пайванд қилиш йўли билан етиштириш ишланмаси Тошкент вилояти Охангарон тумани Янги ҳаёт МФЙ "ИЛХОМ" фермер хўжалигида 1 гектар, Янгихаёт МФЙ “Камрон Имрон Келажак” фермер хўжалигида 2 гектар ва Охангарон тумани Дўстлик МФЙ Махсума Матлюба Мафтуна" фермер хўжалигида 1 гектар, жами 4 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 ноябрдаги 07/21-21-07/466-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 269000,0 минг сўмгача соф фойда олинган;
интенсив олча ва олхўри боғларидаги дарахтларга шакл бериш ишланмаси Охангарон тумани Янги ҳаёт МФЙ "ИЛХОМ" фермер хўжалигида 9,1 гектар, Янгихаёт МФЙ “Камрон Имрон Келажак” фермер хўжалигида 5 гектар, жами 14,1 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 ноябрдаги 07/21-21-07/466-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 52000,0 минг соъмгача соф фойда олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish