Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Одилбек Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидропоника усулида етиштирилган озиқалар билан қўйларнинг озиқлантиришнинг самарадорлиги”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx773
Илмий раҳбар: Шаптаков Эркин Суюнович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдузоирова Дурдонахон Юнусовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида гидропоника усулида ўстирилган озиқаларнинг (буғдой, арпа, маккажўхори майсаси) жайдари зотли қўйлар ўсиш ва ривожланиш хусусиятларини ҳамда гўшт маҳсулдорлигига таъсирини илмий жиҳатдан асослашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон қўйчилигида илк бор гидропон усулда тайёрланган озуқаларнинг ҳазмланиш даражаси 20-25% юқори бўлганлиги сабабли  назорат гуруҳига нисбатан ўсиш, ривожланиш ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига ижобий таъсир этиши аниқланган;
Нуробод тумани шароитида жайдари зотли қўйларни бўғозлигининг иккинчи ярмида гидропоника усулида ўстирилган (буғдой майсаси таркибида хом протеин 5,3 фоизга юқори) озиқалар билан озиқлантирилганда улар авлодларнинг тирик вазни туғилганда 0,3 кг, 5 ойлигида 1,4 кг, 6 ойлигида 2,1 кг ва 8 ойлигида 5,8 кг назорат гуруҳига нисбатан юқори бўлиши аниқланган;
Фориш тумани шароитида гидропон озуқалар билан озиқлантирилган (буғдой, арпа, маккажўхори майсаси таркибида хом протеин улар донига нисбатан 26-27% юқори) қўйларнинг туғилгандан 8 ойликгача бўлган даврдаги мутлақ ўсиш кўрсаткичи буғдой ёрмаси билан озиқлантирилган қўйларга нисбатан 7,8 кг, арпа майсаси билан озиқлантирилган қўйларга нисбатан 5,7 кг ва маккажўхори майсаси билан озиқлантирилган қўйларга нисбатан 4,3 кг га юқори бўлиши аниқланган;
Нуробод тумани шароитида таркибида хом протеин миқдори 9,4 грамм юқори бўлган (буғдой донига нисбатан) гидропон озуқалар билан озиқлантирилган қўчқорчалар 8 ойлик ёшида нимта вазни 3,39 кг, лаҳм гўшт вазни 2,3 кг, сўйим чиқими 2,9 % назорат гуруҳига нисбатан юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гидропоника усулида етиштирилган озиқалар билан қўйларни озиқлантириш самарадорлиги бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
жайдари зотли қўйларни гидропоника усулида ўстирилган озуқалар (буғдой майсаси) билан озиқлантириб, маҳсулдорлигини ошириш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Юсуф имомтепа ерлари” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 02/23-388-сон маълумотномаси). Натижада тирик вазни назорат гуруҳига нисбатан бир бош ҳисобига 8,2 кг юқори бўлиши, соф фойда 420 минг сўмни ташкил этиб, рентабеллик даражаси 9,4 фоизга ортган;
жайдари зотли қўйларни гидропоника усулида ўстирилган озуқалар (буғдой майсаси) билан озиқлантириб, маҳсулдорлигини ошириш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Тайпоқкул” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 02/23-388-сон маълумотномаси). Натижада тирик вазни назорат гуруҳига нисбатан бир бош ҳисобига 7,2 кг юқори бўлгани аниқланиб, соф фойда 397 минг сўмни ташкил этиб, рентабеллик даражаси 8,6 фоизга ошган;
жайдари зотли қўйларни гидропоника усулида ўстирилган озуқалар (буғдой, арпа, маккажўхори майсаси) билан озиқлантириб, маҳсулдорлигини ошириш усули Жиззах вилояти Фориш тумани “Ал фатх треде кластри” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 02/23-388-сон маълумотномаси). Натижада тирик вазни назорат гуруҳига нисбатан бир бош ҳисобига 9,2 кг юқори бўлиши, соф фойда 469,2 минг сўмни ташкил қилиб, рентабеллик даражаси 11,2 фоизга кўпайган;
жайдари зотли қўйларни гидропоника усулида ўстирилган озуқалар (буғдой, арпа, мадккажўхори майсаси) билан озиқлантириб, маҳсулдорлигини ошириш усули Жиззах вилояти Фориш тумани “Рахим бобо чорваси” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 02/23-388-сон маълумотномаси). Натижада тирик вазни назорат гуруҳига нисбатан бир бош ҳисобига 8,8 кг юқори бўлиши, соф фойда 448,8 минг сўмни ташкил қилиб, рентабеллик даражаси 9,7 фоизга ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish