Sayt test rejimida ishlamoqda

Есемуратов Пердебай Турсиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон республикаси шароитида туяларнинг (гамелус баcтрианус) маҳсулдорлигини такомиллаштириш”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Qx803
Илмий раҳбар: Холмирзаев Дустмухаммад, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, профессор; Қурбонова Шахноза Эргашевна, қишлоқ хоʻжалиги фанлари боʻйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси шароитида икки ўркачли (Г. баcтрианус) туяларнинг маҳсулдорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор икки ўркачли (Г. баcтрианус) туяларнинг 18 ойликдаги жун маҳсулдорлиги эркак туяларда 3,76 кг, урғочиларида 3,38 кг боʻлиши аниқланган;
туялар жун маҳсулдорлиги уларни сақлаш ҳудудларига ва озуқабоп оʻсимликларнинг миқдорига боғлиқ боʻлиши, Устюртнинг шимолий қисмида 3,3-11,4% юқори ва Устюртнинг марказий қисмида 4,3% ва Қўшбулоқ қисмида 9,4% кам жун қирқимига эга боʻлиши аниқланган;
туяларнинг ёши ортган сари уларнинг сут маҳсулдорлиги ошиши ҳисобига 3-5 туғим ёшидаги лактатсиясида сут миқдори 827,4 кг ни ташкил этиши, 6-8 туғим ёшида 10,2%, 9-11 туғим ёшига 8,1% юқори боʻлиши исботланган;
семизлик даражаси ўртадан паст бўлган туяларни қўшимча озиқлантиришдан кейин урғочи туяларда 18-ойликда жун миқдори 17,7%, 30-ойликда 18,9% ва 42 ойликда назоратга нисбатан 16,6% юқори боʻлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон шароитида бир ўркачли туяларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўналишида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
икки ўркачли туяларнинг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятларини такомиллаштиришда, маҳсулдорлик имкониятларини ошириш усуллари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани «Ата-Мура» фермер хўжалигида жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги 33/01-04-152 рақамли маълумотномаси). Натижада эркак туяларда 18-ойликда жун ишлаб чиқариш рентабеллиги 35,7%, 30-ойликда 58,6% ва 42 ойликда 68,3%, урғочи тенгқурларида 22,1%; 39,1% ва 58,1% га тенг бўлиб, жун маҳсулдорлигининг сифати ошиши ҳисобига жун нархи 10-12 минг соʻмга ошишига эришилган.
икки ўркачли туяларнинг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, маҳсулдорлик имкониятларини такомиллаштириш усуллари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Қониратли ақ ниет” фермер хўжалигида жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги 33/01-04-152 рақамли маълумотномаси). Натижада жун маҳсулдорлиги ўртача бир бошга 8-9% га ошишига ҳамда жун миқдорининг ва сифатининг қўшимча озиқлантириш ҳисобига ҳар бир бош туядан олинадиган жун 8-10 минг сўмга ошишига эришилди.
икки ўркачли туяларнинг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятлари ўрганиш ва селексион имкониятларини ошириш усуллари Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани «Нуртилек-Қараозек» фермер хўжалигида жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги 33/01-04-152 рақамли маълумотномаси). Натижада сут ишлаб чиқаришда  рентабеллик даражаси ёши кесимида 3-5 туғим ёшидаги туяларда 29,9%, 6-8 туғим ёшидагиларда 39,5% ва 9-11 туғим ёшидагиларда эса, 37,7% га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish