Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Ислом Азим оъғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Сунъий иншоотлар фазовий ромбсимон контакт осмасини такомиллаштириш, 05.08.05 – Темир йоълларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: №
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор; Раджибаев Даврон Октамбаевич, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Оъзбекистон Республикаси Фанлар Академияси энергетика муоммолар институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Темир йоъл сунъий иншоотлари учун паст конструктив баландликка, кичик габарит оълчамларига, юқори ишончлиликка эга ва монтаж қилиш ҳамда техник хизмат коърсатиш содда боълган фазовий ромбсимон контакт осмаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ушлаб турувчи трослар жойлашувини оъзгартириш ва контакт симларидаги ромблар сонини қисқатириш ҳисобига паст конструктив баландликка, кичик габарит оълчамларига, юқори ишончлиликка эга ва монтаж қилиш ҳамда техник хизмат коърсатиш содда боълган янги фазовий ромбсимон контакт осмалари ишлаб чиқилган;
фазовий ромбсимон контакт осмаларининг тортилиш кучлари таъсирида эгилувчан фиксатор ҳолатини инобатга олган ҳолда математик моделлари ишлаб чиқилган;
фазовий ромбсимон контакт осмаларининг турли эксплуатацион хусусиятларини инобатга олган ҳолда параметрларини уларнинг алмашлаш схемалари асосида ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган;
фазовий ромбсимон контакт осмаларини статик ва
динамик тавсифларини тадқиқ этиш жараёнини соддалаштириш имкониятини берувчи ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий иншоотлар фазовий ромбсимон контакт осмасини ишлаб чиқиш боъйича олинган натижалар асосида:
сунъий иншоотларда контакт тармоғи қурилмаси учун Оъзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасидан ихтирога патент олинган (№ИАП 07489; 2023 й.). Натижада, темир йоъл сунъий иншоотлари учун паст конструктив баландликка, кичик габарит оълчамларига, юқори ишончлиликка эга ва монтаж қилиш ҳамда техник хизмат коърсатиш содда боълган фазовий ромбсимон контакт осмасининг қурилмаси яратилган;
янги фазовий ромбсимон контакт осмаси “Оъзбекистон темир йоъллари” АЖ “Қоъқон” электр таъминоти масофаси “Темирйоълобод” туман контакт тармоғига қарашли “Қамчиқ” туннелида қоълланилган (“Оъзбекистон темир йоъллари” АЖ нинг 2023 йил 10 октябрдаги 01/3174-23 – сон маълумотномаси). Натижада, янги фазовий ромсимон контакт осмасидан габарити чекланган ва, айниқса, узун туннелларда фойдаланиш электр ҳаракат таркибларини сифатли ва узлюксиз электр энергияси билан таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish