Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Сардор Ўткир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фавқулодда вазиятларни бартараф этадиган техник восита ва усулларини такомиллаштириш”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги ихтисослигида диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т2970.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги DSc.40/29.12.2022.T.129.01 рақамли Илмий кенгаши.
Расмий оппонентлар:
Баходиров Азизбек Абдулазизович – “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор;
Махкамов Нурмухаммад Янгибаевич – Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра профессори, т.ф.н., профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах полетехника институти.
    II. Тадқиқотнинг мақсади: Фавқулодда вазиятларни бартараф этадиган техник восита ва усулларини такомиллаштириш.
    III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таклиф этилаётган янги намунадаги ёнғин ўчириш техникаси келгусида ёнғин ўчоғига ўчириш воситалари сув ёки кўпик моддаларини самарали узатилишини таъминлаш мақсадида ўтказилган амалий синов натижаларига асосан ёқилғи тежамкорли, қулайлиги, содир бўлган ёнғинларни тезкор  ўчириш имконияти мавжудлиги аниқланган.
ёнғин ўчириш техникаси орқали ўтказилган тажриба жараёнларида содир бўлган ёнғинни  самарали ўчириш мақсадида узунлиги 100 ± 2 см, эни 100 ± 2 см ва баландлиги 20 ± 2 см ли тажриба идишида (противеньда) ёнғинни ўчириш вақтининг ўртача кўрсаткичи 45 сонияни ташкил этиши илмий жиҳатдан исботланган;
таклиф этилаётган ёнғин ўчириш техникаси асосан ёнғин ўчоғига кўпик ёки сувли ўчириш воситаларини етарли жадаллилик ва карралилигини таъминлаган ҳолда узоқ масофага узатилиши, ёнғин–қутқарув бўлинмаларининг тезкорлиги ва тактик-техник кўрсаткичларининг ижобий ўзгариши эвазига масканлардаги ёнғинларни тезкор баратараф этишга сарфланадиган вақтнинг муайян даражада қисқартириш борасида илмий асосланган натижалар олинган;
ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан бошқарувни таъминлаш, муайян усул билан ёнғинни қуршаб олиш вақти ва ёнғин ўчириш жараёнида ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан таклиф этилаётган ёнғин ўчириш техникаси орқали тезкор-тактик ҳаракатларни амалга ошириш усуллари, куч ва воситаларининг ёйилишига халақит бермаслиги ва зарурият туғилганда зудлик билан фойдаланишга сафарбар қилиш имкониятини пайдо қилиш усуллари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёнғин ўчириш техник воситалари ва усулларини такомиллаштириш орқали ёнғинларни ўчириш самарадорлигини ошириш борасида олинган илмий натижалар бўйича:
янги намунадаги ёнғин ўчириш автомобилида ўчириш воситалари бўлган сув ёки кўпик моддаларининг самарали узатиш имконияти, кўпикли аралашманинг сарфи, кўпик жадаллилиги, карраликларининг хусусиятлари синовдан ўтказилганлиги ва ёнғин ўчириш техникасини амалиётга жорий этилганлиги тўғрисидаги Навоий вилояти ФВБнинг 2023 йил 20 январь кунидаги 6/4/38-211-сонли маълумотномаси. Таклиф этилаётган янги намунадаги ёнғин ўчириш техникасининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқарилишига сарфланган ҳаражатларни аниқлаган ҳолда йиллик сарф ҳаражатларнинг миқдорини аниқланишига эришилганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2023 йилнинг 24 январь кунидаги 433–сонли маълумотномалари олинган.
Натижада ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан бошқарувни таъминлаш, муайян усул билан ёнғинни қуршаб олиш вақти ва ёнғин ўчириш жараёнида ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан таклиф этилаётган ёнғин ўчириш техникаси орқали тезкор-тактик ҳаракатларни амалга ошириш усуллари, куч ва воситаларининг ёйилишига халақит бермаслиги ва зарурият туғилганда зудлик билан фойдаланишга сафарбар қилиш имкониятини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish