Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Умиджон Абдимажитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технологик жараёнларни назорат қилишнинг техник воситаларини интеллектуаллаштириш консепсияси”, 05.03.01-Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари), 05.01.11-Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Т590.
Илмий маслаҳатчилар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги; Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Улжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор; Мадрахимов Шавкат Файзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Жумаев Одил Абдужалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: назорат ва мониторинг қилишнинг техник воситаларини интеллектуаллаштириш муаммоларини самарали ечиш консепсиясини, шунингдек технологик жараёнларнинг параметрларини ўлчаш учун интеллектуал воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли ўлчаш ахборотларини интеллектуал таҳлил қилиш усули асосида ноаниқлик шароитларида ўлчаш маълумотларининг юқори ишончлилигини таъминловчи назоратнинг техник воситаларини интеллектуаллаштириш назарияси такомиллаштирилган;  
ортиқча захиралаш усули асосида ўлчаш воситаларининг диагностикаси ва юқори ишончлилигини таъминловчи интеллектуал ўлчаш воситаларини диагностика қилиш усули такомиллаштирилган ва реал вақт режимида ўз-ўзини назорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
башоратлаш ва баҳолаш моделлари асосида ўлчаш маълумотларининг ишончлилигини баҳолаш имконини берадиган интеллектуал ўлчаш воситалари ўлчаш натижаларини текширишнинг услубияти ишлаб чиқилган;
когнитив анализаторни қўллаш ҳисобига ўлчаш воситалари соз ҳолатини аниқлаш имконини берадиган интеллектуал ўлчаш воситаларини метрологик ўз-ўзини назорат қилиш усули ишлаб чиқилган;
калибрлаш жараёнида интеллектуал датчикни “ўқитиш” асосида ўлчаш воситаларини автоматик калибрлашни амалга оширишни таъминловчи интеллектуал ўз-ўзини калибрлаш усули ишлаб чиқилган;
микроконтроллернинг эталон сигналига датчикни  реакцияси асосида ўлчаш воситаларининг диагностикаси ва ўз-ўзини назорат қилиш имконини берадиган ўлчаш воситаларининг ҳолатини аниқловчи, датчикларни интеллектуаллаштириш учун универсал қурилма ишлаб чиқилган;
нейро-ноаниқ тизимлар асосида ўлчаш аниқлигини ошириш имконини берадиган интеллектуал қурилманинг ўлчаш натижаларига ташқи муҳит таъсирларини тузатиш схемаси ва алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Технологик жараёнларни бошқаришнинг техник воситаларини интеллектуаллаштириш консепсиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги кўринишда жорий қилинган:
интеллектуал ўлчаш қурилмаларини метрологик ўз-ўзини назорат қилиш усули “Sayhun Gold Oil” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” уюшмасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03/3-471-сон маълумотномаси). Натижада, ўлчаш сигналининг ишончлилиги оширилган ва ўлчаш воситаларининг ишлаш муддати узайтирилган;
параметрик турдаги датчикларни интеллектуаллаштириш учун универсал қурилма “Sayhun Gold Oil” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” уюшмасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03/3-471-сон  маълумотномаси).  Натижада, назорат-ўлчаш асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва диагностика харажатлари 4% гача камайган ҳамда калибрлаш ва қиёслаш оралиғи мудатлари узайтирилган;
интеллектуал ўлчаш қурилмаларини ўз-ўзини калибрлаш усули “Sayhun Gold Oil” МЧЖ корхонасига жорий этилган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” уюшмасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03/3-471-сон маълумотномаси). Усулни жорий этиш натижасида калибрлаш амалларини автоматлаштириш туфайли калибрлаш ишларини бажариш харажатлари 3% гача камайган;
интеллектуал ўлчаш қурилмасининг ўлчаш натижаларига ташқи муҳит таъсирни тузатиш алгоритмлари “Sayhun Gold Oil” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” уюшмасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03/3-471-сон маълумотномаси).  Натижада, ташқи муҳит таъсирларини компенсация қилиш орқали юқори ўлчаш аниқлигига эришилган, бу эса яроқсиз маҳсулот миқдорини камайишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish