Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳмудов Ғиёсжон Бақоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мураккаб бойитиладиган олтин таркибли сулфидли маданларни бактерияли оксидлаш жараёнини интеллектуал бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Т3288.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, ЎзР ФА академиги, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари номзоди, доцент Холматов Даврон Абдиалимович.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ноаниқликлар шароитида мураккаб бойитиладиган олтин таркибли сулфидли маданларни бактерияли оксидлаш жараёнини интеллектуал бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш орқали бошқариш сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совутувчи сув сарфининг биореактордаги ҳароратга боғлиқлиги асосида мураккаб бойитиладиган олтин таркибли сулфидли маданларни бактерияли оксидлаш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
дастлабки маълумотларнинг норавшанлиги шароитида биореактордаги ҳароратни ростлашда учбурчакли тегишлилик функсиясини қўллаш орқали норавшан-мантиқий ростлагичнинг имитацион модели ишлаб чиқилган;
олтин таркибли сулфидли маданларни бактерияли оксидлаш жараёнини бошқариш тизими учун норавшан ростлагичнинг фаззификациялаш ва дефаззификациялаш блоклари ва кирувчи лингвистик ўзгарувчиларидан фойдаланиб, Мамдани алгоритми асосида қоидалар базаси шакллантирилган;
биореакторлар тизимини самарали бошқариш имконини берувчи норавшан ростлагични имитацион моделлари ва таркибий элементларининг функсионал структуравий синтези асосида интеллектуал бошқариш тизимини структуравий схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мураккаб бойитиладиган олтин таркибли сулфидли маданларни бактерияли оксидлаш жараёнини интеллектуал бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш натижалари асосида:
дастлабки маълумотларнинг норавшанлиги шароитида биореактордаги ҳароратни ростлашда норавшан-мантиқий ростлагич асосидаги интеллектуал бошқариш тизими Навоий кон-металлургия комбинати АЖ га тегишли 3-ГМЗ да жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖ нинг 2023-йил 31-августдаги 01-01-05/1179-сон маълумотномаси). Натижа бактерияли оксидлаш жараёнини ноаниқликлар шароитида бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари ошишига имкон берган.
норавшан ростлагичнинг имитацион моделлари ва таркибий элементларининг функсионал структуравий синтези асосида қурилган интеллектуал бошқарув тизимининг дастурий таъминоти Навоий кон-металлургия комбинати АЖ га тегишли 3-ГМЗ да жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖ нинг 2023 йил 31 августдаги 01-01-05/1179-сон маълумотномаси). Натижа бактерияли оксидлаш жараёнининг киришидаги совитувчи сув сарфини ростлаш ҳисобига биореактордаги ҳарорат режимларини стабиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish